“Чорсу” меҳмонхона мажмуаси давлат активларини сотишда инсон омилини камайтириш, жараёнларнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида электрон онлайн савдоларга чиқарилмоқда.
(Лот рақами ва батафсил шартлари қисқа фурсатларда эълон қилинади)
Бошланғич нархи 1 сўм.
Аукционнинг ҳар бир босқичи 100 млн. сўм.
Сармоядор 2 йил мобайнида ҳукумат кафолатларисиз камида 25,0 млн АҚШ долларга тенг эквивалентда инвестициялар киритиши, уч юлдузли меҳмонхона хизматини ташкил этиши ҳамда 150 та янги иш ўрни яратиши лозим.
Қўшимча маълумотлар бўйича қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин:
Сотувчи: Давлат активларини бошқариш агентлиги, Тошкент ш., Амир Темур кўчаси, 6.
Тел: (+99871) 259-22-10, 259-20-70, 259-21-39, 259-20-59.
Веб-сайт: www.davaktiv.uz, e-auksion.uz
Ҳурматли тадбиркорлар!
Савдо пайтида сизнинг ҳуқуқларингиз бузилса Давлат активларини бошқариш агентлигининг (0371) 259-21-37, 1082 ишонч телефонига мурожаат қилишингизни сўраймиз.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги