Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Туризм соҳасида самарали тадбиркорликни бошлаш учун қулай фурсатни бой берманг!

2020-01-06 | Туризм

Ҳурматли тадбиркорлар!

Ургут туманида жойлашган Қоратепа сув омбори ҳудудидан экотуризм зонасини ташкил килиш учун ажратилган 2 гектарлик ер майдони ижарага қўйилган бўлиб, сув омбори соҳил бўйи ҳудудида инвестицион шартлар асосида экотуризм дам олиш зоналарини барпо қилиш, шунингдек, меҳмонхона, кемпинг, ўтовлар, сув атракционлари, рекреацион дам олиш масканлари, катталар ва болалар учун мўлжалланган чўмилиш сув ҳавзалари кабиларини ташкил этиш кўзда тутилган.

Аукцион ўтказиш нархларни ошириб бориш услубида очиқ тарзда белгиланган бўлиб, қўшимча маълумотларни e-аукцион интернет сайти ёки (+998-66) 483-05-25, (+998-94) 474-07-07 рақамлари орқали олишингиз мумкин. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться