Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Банклар фаолиятининг барқарорлигини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди

2020-04-09 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни коронавирус пандемияси шароитида банк тизимининг барқарор ишлашини ҳамда иқтисодиётга молиявий кўмакчи бўлишини таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Мамлакатимизда коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича барча чоралар кўрилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 19 март ва 3 апрель кунлари қабул қилинган фармонларида бу борада кўплаб имтиёз ва преференциялар белгиланди.

Хусусан, тадбиркорлар ва аҳолининг жами 19,5 триллион сўмлик кредит қарзларини тўлаш муддати 1 октябргача кечиктирилади. Албатта, бу уларга карантин шароитида катта мадад бўлади. Лекин, шу билан бирга, молия-кредит муассасаларига тушадиган маблағ камайишини ҳам назардан қочириб бўлмайди.

Шу боис йиғилишда банкларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, бандлик ва аҳоли даромадларини сақлаб қолиш масалалари муҳокама қилинди.

Жаҳон иқтисодиётида бошланаётган инқироз ҳолатларини ҳисобга олиб, банкларнинг лойиҳалар портфелини танқидий кўриб чиқиш вазифаси қўйилди.

Яъни, ҳали бошланмаган, узоқ муддатли лойиҳаларни аниқлаб, уларни жорий йилнинг ўзида самара беришни бошлайдиган янги лойиҳаларга алмаштириш зарурлиги таъкидланди.

Бу борада банкларга маблағларни устувор равишда кичик бизнес субъектларига янги иш ўринлари яратиш учун ҳамда уй шароитида ўзини ўзи банд қилиш учун йўналтириш тавсия этилди.

Жорий йилда Агробанк, Халқ банки, Микрокредитбанк орқали бандликни таъминлаш дастурларига 4 триллион сўм йўналтириш кўзда тутилган. Шунингдек, Инқирозга қарши курашиш жамғармаси орқали Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасига қўшимча 500 миллиард сўм ажратилади.

Ушбу маблағлар кўплаб янги лойиҳаларга асос бўлади. Президентимиз биринчи навбатда озиқ-овқат хавфсизлиги, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, кичик бизнес ва ҳунармандчилик лойиҳаларига устувор аҳамият қаратиш зарурлигини таъкидлади.

Карантин даврида ҳам аграр соҳадаги ишлар тўхтамаганини ҳисобга олиб, қишлоқ хўжалиги тармоқларига бириктирилган тижорат банклари ҳозирнинг ўзида янги лойиҳаларни кўпайтиришлари лозимлиги қайд этилди.

Маълумки, ўтган ҳафтада 24 та банк ташаббус кўрсатиб, жисмоний шахслар учун кредит таътили эълон қилди. Бугунги йиғилиш чоғида банклар шу каби оддий, лекин аҳолида ишонч ва ҳурмат уйғотадиган яна кўплаб ташаббуслар билан чиқиши мақсадга мувофиқлиги айтиб ўтилди.

Масалан, муддати тугаган омонатларнинг муддати узайтирилиб, бу ҳақда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинса, карантин вақтида уйида ўтирган аҳолига қулайлик яратилади.

Карантин тугаганидан кейин кўплаб корхоналарга ўз фаолиятини тиклаш учун анча вақт ва маблағ керак бўлади. Шу боис Марказий банкка ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти тўхтаб қолмаслиги учун банклар орқали 30 триллион сўм айланма маблағлар ажратилишини таъминлаш топширилди. Зарур ҳолларда, корхоналарга иш ҳақи тўлаш учун ҳам кредитлар ажратилишини йўлга қўйиш лозимлиги таъкидланди.

Масофавий хизмат кўрсатиш турлари ва қамровини кенгайтириш бўйича ҳам вазифалар белгиланди.

Видеоалоқа тарзида ўтган йиғилишда соҳа мутасаддилари ва тижорат банклари раҳбарлари тегишли ахборот берди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Поделиться