Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Виртуал саёҳатлар Uzbekistan.travel портали билан интеграциялашади

2020-04-17 | Туризм

2020 йил Ўзбекистонда “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиёт йили” дея эълон қилинди, бироқ йил аввалида ушбу йўналишнинг бугунга келиб  нақадар долзарб бўлиши аксариятнинг хаёлига ҳам келмаган.  

Ҳозир мамлакат мураккаб даврни бошдан кечирмоқда ва иқтисодиётнинг барча тармоқларини рақамлаштириш давлат учун устувор йўналишга айланиб бормоқда. Туризм соҳаси ҳам шу йўналишда ҳаракатланмоқда. Яқинда Ўзбекистонда онлайн туризм ривожлантирилиши ҳақида маълум қилинди, бу мамлакатимизнинг хорижда танилишини ошириб, инқироздан кейинги даврда пандемия вақтидаги камчиликларни бартараф этиб, сайёҳлар оқимини ошириш йўлида хизмат қилади.

Бу йўналишда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг ҳузуридаги “Миллий PR маркази” ДУК томонидан online-tourism.uz сайтини ишлаб чиқишга оид ишлар олиб борилмоқда. Сайт “Сайёҳ учун”, “Туристик бизнес вакиллари учун” ва “Стартаперлар учун” каби бўлимларни ўз ичига олади. Бугун биз янги сайтнинг биринчи - “Сайёҳ учун” бўлимига батафсил тўхталиб ўтмоқчимиз.

Ушбу бўлим www.uzbekistan.travel миллий туристик веб портали билан интеграциялашади. Uzbekistan.travel портали ҳақида Uzbekistan.travel сайтини такомиллаштиришга оид ишлар жорий йилнинг бошидаёқ бошланган. Бу ўз ичига Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятига доир маълумотлар, фойдали ахборот, тарихий ва маданий маълумотлар, қизиқарли фактлар ва туристик йўналишлар бўйича барча материалларни жамлаган  расмий туристик ресурс ҳисобланади. Мазкур порталда мамлакатимизнинг ҳар бир бурчаги гўзаллигини хорижий ва маҳаллий сайёҳларга қулай тилда етказиб беришга ҳаракат қилинади.

Бу ерда “Барча учун туризм” бўлими бўлиб, унда бутун мамлакат бўйлаб туристик йўналишлар ҳақида маълумотлар берилган, ушбу маълумотлар доимий онлайн режимда тўлдириб борилади. “Саёҳатчи” бўлимида сиз Ўзбекистонга келишдан олдин ва саёҳат давомида керак бўлувчи барча маълумотларни топишингиз мумкин. Асосий бўлимлардан бири ҳисобланган “Диққатга сазовор масканлар”да эса мамлакатимизнинг туристик йўналишлари бўйлаб виртуал экскурсияларни амалга оширишингиз мумкин. Ҳар бир инсон бу ерда ўзига керакли маълумотни топиши мумкин – у хоҳ экотуристик йўналишлар, хоҳ Зиёрат туризм объектлари ёки Будда мероси, хоҳ меъморчилик ва археологик ёдгорликлар ёки музейлар бўлсин.

Сайтдаги “Фотогалерея” бўлимига алоҳида эътибор қаратилади, бу ерда нафақат Ўзбекистон ҳақидаги суратларни кўздан кечириш мумкин, балки уларни юқори сифатда юклаб олиш имкони ҳам бўлади. Шунда Ўзбекистоннинг туристик тақдимотини ўтказишни истаган инсон ушбу бир-биридан ажойиб суратлардан бепул фойдаланиши ёки шунчаки эсдалик учун сақлаб, дўстлари билан бўлишиши мумкин бўлади. Шуниси эътиборга сазоворки, сайтда фойдаланувчиларга онлайн режимда ҳар қандай хорижий тилда савол бериш имконини берувчи интерактив сервислар жорий қилинган. Шу билан бирга, порталда Ўзбекистоннинг туристик компаниялари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган ва бу ҳар қандай инсоннинг дидига тўғри келувчи турларга онлайн буюртма бериш имконини беради.

Сайтнинг ташқи ва ички интерфейси замонавий технологияларни ҳисобга олган ҳолда сўнгги тенденцияларга ҳамоҳанг ишлаб чиқилган. Тиллар Uzbekistan.travel порталини 15 тилда юритиш режалаштирилмоқда – ўзбек, рус, инглиз, немис, япон, хитой, француз, турк, испан ва б. Ҳар бир тилдаги версия учун алоҳида тузилма ишлаб чиқилиб, у ҳар бир минтақада яшовчи аҳолининг қидирув сўровномалари ва қизиқишларини ўз ичига олади. Бу эса айнан турли мамлакатлар аҳолиси қизиқувчи  маълумотларни олиш имконини беради.

Виртуал экскурсиялар Uzbekistan.travel сайти умуман олганда Ўзбекистон ҳақидаги кўнгилочар, тарихий ва янги билим берувчи контентни ўз ичига жамлайди. Бу эса мамлакатимизга янгича қараш, кашф қилинмаган жойларни очиш ва унинг маданияти ҳамда тарихи билан яқиндан танишиш имконини беради. Бунинг учун кўп бўлимларда Ўзбекистоннинг диққатга сазовор жойлари  ҳақидаги видеороликлар, уларнинг 3D суратлари ва VR панорамалари фаол жойланиб борилади. Бу кишиларга уйдан чиқмай туриб мамлакатимиз бўйлаб виртуал экскурсияларни амалга ошириш имконини беради. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться