Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси “Давлат тадбиркорлик субъектларини қандай қўллаб-қувватламоқда” видеоконференциясини ўтказади

2020-04-21 | Иқтисодиёт

Президентнинг «Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги (19.03.2020 йилдаги ПФ-5969-сон) ва «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги (3.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон) Фармонлари карантин чораларининг мураккаб шароитларида тадбиркорлик субъектларини кўп томонлама қўллаб-қувватлашни назарда тутади.

Бу қандай қўллаб-қувватлаш эканлиги ва ундан қандай фойдаланиш мумкинлиги ҳақида - «Norma» ўқув марказининг онлайн платформасида ташкил этиладиган видеоконференцияда молия вазирининг ўринбосари Дилшод Султонов ва ДСҚ раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев гапириб беради.

Видеоконференцияда иштирок этиш қуйидагиларни билиш имконини беради:

·      ҳукумат пандемия шароитларида кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш учун нима қилмоқда ва яна нима қилмоқчи эканлиги ҳақида;

·      қайси солиқлар бўйича, кимга ва қандай муддатга фоизсиз кечиктириш берилиши ҳақида;

·      кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш)ни олишнинг ариза бериш механизмидан ким ва қандай фойдаланишга ҳақли эканлиги ҳақида;

·      кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш)ни олишнинг хабардор қилиш механизмидан ким ва қандай фойдаланишга ҳақли эканлиги ҳақида;

·      ҚҚС тўлашнинг имтиёзли тартибини қандай қўллаш ҳақида;

·      солиқ маъмуриятчилигида нима ўзгарганлиги ҳақида;

·      солиққа оид чоралардан ташқари, давлат қўллаб-қувватлашнинг қандай бошқа чораларини қабул қилганлиги ҳақида.

Видеоконференциянинг дастлабки санаси 27 апрель куни соат 12.00 да ўзбек тилида, 15.00 да рус тилида ўтказилади. Иштирок этиш – бепул. Видеоконференцияда иштирок этиш учун ҳавола бўйича ўтинг ва рўйхатдан ўтинг(https://bit.ly/3bt3qVy)
Ўринлар сони чекланган.

 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться