Мамлакатимизда карантин даврида аҳолини озиқ-овқат ва бошқа зарур маҳсулотлар билан узлуксиз таъминлаш борасида барча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Навоий шаҳар ҳокимлиги ва “Навоий савдо комплекси” буюм бозори ҳамкорлигида “Кўчма бозор”лар фаолияти йўлга қўйилди.
Ҳар бирига 27 турдаги кийим-кечак ва аҳоли эҳтиёжи учун зарур бўлган хўжалик моллари жамланган махсус автотранспорт воситалари Навоий шаҳридаги 31 та маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият кўрсатади.
Мазкур “Кўчма бозор”лар маҳаллалар ҳудудида арзонлаштирилган маҳсулотлар савдосини амалга оширмоқда.
Бу эса юртдошларимизнинг уйда ўтирган ҳолда эҳтиёжлари учун зарур маҳсулотларни сотиб олишлари учун яратилаётган қулайликлардан биридир.
Абдували Бўриев,
журналист
Манба: ЎзА