Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ватан байроғини Анталияда юксалтирганлар кутиб олинди
2022-04-26 | Спорт
Бугун 26 апрель куни эрта тонгда Анталия Гран-присида Ўзбекистон байроғини уч марта юксалтирган пара дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари пойтахтимиздаги Ислом Каримов номли халқаро аэропортда тантанали кутиб олинди.
Хабар берганимиздек, Туркияда пара дзюдо бўйича ўтказилган халқаро Гран-при турнирининг илк кунида вакилларимиз 2 та медалга мушарраф бўлишганди.
Унинг якунида эса 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритган ҳолда 19 та давлатнинг матонатли спортчилари орасида умумжамоада 8-ўринни эгаллади.
Терма жамоамизнинг ушбу натижасига Ж1 классида Диёрбек Майдонов (60) ва J2 классида Отабек Ирисбеков (90) бронза ҳамда аёллар ўртасида Ж2 классида Камола Узоқова(48) кумуш медаль билан муносиб ҳисса қўшди.
Кутиб олиш маросимида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси мутасаддилари, спортчиларнинг яқинлари, кенг жамоатчилик вакиллари совринли ўринларни эгаллаган матонат соҳибларига гуллар тақдим этди.
Т. Рўзиев
Манба: ЎзА