Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Боксчи қизларимиз рекорд даражадаги давлатлар қатнашадиган ЖЧга йўл олишди
2022-05-07 | Спорт
9 май куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасида жаҳон чемпионати бошланади. Бугун мусобақада қатнашадиган терма жамоамиз аъзолари Туркияга йўл олишди.
Халқаро бокс ассоциациясининг маълум қилишича, бу йилги дунё биринчилигида аёллар боксида рекорд даражада 93 та давлатдан 419 нафар боксчи рўйхатдан ўтган. Унда ёш тоифаси ҳам чегараланган бўлиб, 1981-2002 йилларда туғилган хотин-қизлар ғолиблик учун рингга кўтарилишади. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ушбу жаҳон чемпионатида қуйидаги таркибда иштирок этади:
-48 кг: Маржона Савриева
-50 кг: Азиза Ёқубова
-52 кг: Турсуной Раҳимова
-54 кг: Нозима Бултурова
-57 кг: Сетора Турдибекова
-60 кг: Моҳинабону Абдуллаева
-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова
-70 кг: Хадичабону Абдуллаева
-75 кг: Мавлуда Мавлонова
+81 кг: Моҳира Абдуллаева
Бош мураббий: Элшод Расулов
Мураббийлар: Зиявиддин Тайганбаев, Тўлқин Турғунов, Ислом Тожибоев, Шариф Нарзикулов, Саҳида Ёқубова.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси боксчи қизларимизга бўлажак мусобақада омад ва чиройли ғалабалар тилаб қолади.
Манба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси