Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент от спорти бўйича Жаҳон кубоги-2022 ЕвроОсиё саралаш босқичига мезбонлик қилади

2022-04-20 | Спорт

Мусобақада дунёнинг 22 мамлакатидан спортчилар қатнашади. Тошкент шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича ЕвроОсиё минтақалараро Жаҳон кубоги-2022 саралаш босқичи бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон от спорти федерацияси хабар берди.

20-23 апрел кунлари “UNIVERSAL JUMPING” от спорти клубида ўтказиладиган нуфузли мусобақада жаҳоннинг 22 мамлакатидан спортчилар қатнашади. Мазкур чемпионат ўзбекистонлик чавандозлар учун муҳим аҳамият касб этади. Барча босқичларда етарлича очко тўплай олган спортчилар Дания давлатида бўлиб ўтадиган Жаҳон кубогига йўлланмани қўлга киритишади. Ушбу мусобақада очко жамғара олган чавандозлар, шунингдек, 2022 йилнинг сентябр ойида Испаниянинг Барселона шаҳрида бўлиб ўтадиган Миллатлар кубогида ҳам қатнашиш ҳуқуқига эга бўлади.
 
 
Турнир Халқаро ҳамда Осиё от спорти федерациялари шаъфелигида ўтказилади.
 
Мусобақа дастури:
 
20 апрел
 
16:00 Биринчи йўналиш — тўсиқ баландлиги 120 см;
 
Иккинчи йўналиш — “Maxima masters Cup Eurasia” — 140 см;
 
21 апрел
 
10:00 Учинчи йўналиш — 130 см;
 
15:00 Мусобақанинг тантанали очилиш маросими;
 
16:00 Тўртинчи йўналиш — “Жаҳон кубоги-2022 ЕвроОсиё саралаш босқичи” — 150 см;
 
22 апрел
 
10:00 Бешинчи йўналиш — “Ўзбекистон от спорти федерацияси раиси кубоги” — 130 см;
 
23 апрел
 
10:00 Етинчи йўналиш — “UNIVERSAL JUMPINGГ” от спорти клуби кубоги” —120 см;
 
15:00 Очилиш маросими;
 
16:00 Саккизинчи йўналиш — “ЕвроОсиё Миллатлар лигаси кубоги – EURASIA TEAM CUP” — 145 см;
 
18:00 Ёпилиш маросими.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Поделиться