Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Спорт
![]() Ўзбек ва жаҳон спорти юлдузлари билан учрашувга шайланинг 09.09.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасиЎзбек ва жаҳон спорти юлдузлари билан учрашувга шайланинг. Сизларни 10 сентябрь соат 17:00 да пойтахтимиздаги сўлим "Миллий боғ" сайилгоҳида "Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг спорт элчилари" номи остида ўтадиган оммавий флешмоб тадбирида кутиб қоламиз. |
![]() 6 сентябрь – Бутунжаҳон кураш куни 06.09.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасиБугун ўзбек миллий кураши бутун дунё бўйлаб ўз байрамини нишонламоқда. Бир неча йилдан буён ушбу сана норасмий байрам сифатида нишонлаб келинган бўлса, 2017 йилга келиб “6 сентябрь – кураш миллий спорт тури куни” сифатида расман тан олинди ва бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони имзоланди. |
![]() Волейбол: ҳамюртларимиз Осиё челленж кубогида иштирок этади 29.08.2022СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигиВолейбол бўйича жорий йил 29 августдан 4 сентябрга қадар ўтказиладиган Осиё челленж кубогида иштирок этиш учун Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Қирғизистоннинг Чўлпон-ота шаҳрига жўнаб кетди. |
![]() Спорт курашлари бўйича ЖЧда қатнашадиган таркибимиз билан танишинг 25.08.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси10-18 сентябрь кунлари Сербия пойтахти спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси мусобақада иштирок этадиган таркибимизни маълум қилди. Терма жамоамиз тўлиқ таркиби қуйидагича. |
![]() Тошкентда камондан отиш бўйича “Алпомиш ва Барчиной” II халқаро мусобақаси бошланди 24.08.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасиМаълум қилганимиздек, пойтахтимиздаги Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида камондан отиш бўйича “Алпомиш ва Барчиной” номли халқаро мусобақа старт олди. Бугун иккинчи бор ташкил этилаётган мазкур турнирнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. |
![]() Спортни ривожлантириш вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 августдаги 355-сонли қарорига мувофиқ, Конья-2021 V Ислом бирдамлиги ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларнинг мураббийларини тақдирлаш маросими ўтказилди. |
![]() Ислом бирдамлиги ўйинларининг қаҳрамонлари муносиб тақдирланишди 22.08.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасиРеспублика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида Туркиянинг Конья шаҳри мезбонлик қилган V Ислом бирдамлиги ўйинлари ғолиб ва совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими ташкил этилди. Кўтаринки руҳда ўтган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров, шунингдек, Миллий Олимпия қўмитаси ва Миллий Паралимпия қўмитасининг мутасаддилари иштирок этишди. |
![]() Ислом бирдамлиги спорт ташкилотларининг 11-Бош Ассамблея йиғилиши ўтказилди 08.08.2022ТуризмМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасиКонья шаҳрида V Ислом бирдамлиги ўйинлари арафасида Ислом бирдамлиги спорт ташкилотларининг 11-Бош Ассамблея йиғилиши бўлиб ўтди. Унда халқаро ташкилот раҳбари шаҳзода Абдулазиз бин Туркий Ал Файсал, Туркия ёшлар ва спорт вазири Меҳмет Касапоглу, шунингдек, бир қатор мартабали меҳмонлар, Ўзбекистон номидан МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов иштирок этди. |
![]() Ўзбекистон стол тенниси федерациясининг раҳбариятида ўзгариш 03.08.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасиДавлат солиқ қўмитасида Ўзбекистон стол тенниси федерацияси раиси Шерзод Кудбиев раҳбарлигида федерациянинг навбатдан ташқари сайлов конференцияси бўлиб ўтди. |
![]() Таэквондо (WT) спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида 01.08.2022Ҳужжатлар Манба: ЎзАЎзбекистон Республикаси Президентининг қарори |
![]() Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Владивостокдаги консуллигимизга миннатдорчилик билдиради 01.08.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасиМамлакатимиз делегацияси халқаро майдондаги муҳим комплекс мусобақаларда иштирок этар экан, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг кўмаги билан мезбон шаҳарда жамоамиз учун ҳамиша барча қулайликлар яратиб берилган. |
![]() Атлетлар шаҳарчаси меҳмонлар ихтиёрига топширилди 28.07.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасиТантанали тадбирда «Осиё болалари» Халқаро ўйинларида иштирок этувчи давлатлар вакиллари: спортчилар, мураббийлар, кўнгиллилар, спорт делегациялари аъзолари иштирок этди. |
![]() Икки нафар полвонимиз ЖЧда бронза медалига сазовор бўлишди 27.07.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасиИталияда ўтаётган спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини 2 та бронза медали билан бошладик. Юнон-рум курашчиларимиз Хуршидбек Нормуҳаммадов ва Беҳруз Барноев рақибларини мағлуб этиб, терма жамоамизга мусобақадаги дастлабки медалларни тақдим қилишди. |
![]() Ҳамюртларимиз “Дўстлик ўйинлари”даги иштирокини бошламоқда 25.07.2022СпортМанба: ЎзАХабар берганимиздек, айни кунларда Татаристон пойтахти Қозонда сув спорт турлари бўйича “Дўстлик ўйинлари” тизимида бир қатор мусобақалар бўлиб ўтмоқда. |
![]() Терма жамоамиз аъзоси Нигора Сувонова 6 та олтин медалга эга бўлди 25.07.2022СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигиОғир атлетика: Нигора Сувонова Осиё чемпиони, Нурбол Абдурашидов ва Хушноза Холиқова 3тадан медал қўлга киритишди |
![]() Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси Бутунжаҳон бокс уюшмасига қабул қилинди 21.07.2022СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигиЎзбекистон профессионал бокс федерацияси Осиё WBC бокс иттифоқига, бу эса ўз навбатида автоматик тарзда Бутунжаҳон бокс уюшмаси (WBC )га қабул қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди. |
![]() Осиё чемпионатида навбатдаги медаллар шодаси 21.07.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасиТошкентда ўтаётган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида ҳамюртларимиз навбатдаги медаллар жамланмасини жамоамиз ҳисобига ёзиб қўйишди. |
![]() Дзюдо бўйича ўсмирлар жамоамиз Осиёда тенгсиз! 20.07.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасиТаиланднинг Бангкок шаҳри мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги қитъа биринчилигида иккинчи кун баҳслари ортда қолди. Мусобақада ҳамюртларимиз жами 15 та медалга сазовор бўлишди. |
![]() Бокс бўйича терма жамоамиз Қувайтга йўл олди 19.07.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасиҚувайтнинг Ал-Қувайт шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида "1-Қувайт халқаро бокс турнири" ташкил этилади. Мусобақада 20 га яқин кучли мамлакат вакиллари асосий таркиб билан иштирок этишади. Шу жумладан, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам ўз имкониятларини синовдан ўтказадилар. |