Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Спорт

Жаҳон чемпионатлари ва Олимпиадага йўл Тошкент орқали

05.01.2021СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Ўтган йилнинг ноябрь ойида Тошкентда сузиш бўйича ўтказилган мамлакат очиқ кубоги баҳслари ўзбек спорти учун аҳамиятли мусобақалардан бири сифатида ёдимизда қолган эди. 

“Mountain bike” энди Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразмда ҳам ривожланади

04.01.2021СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Сўнгги йилларда Олимпия ўйинлари дастурига киритилган экстремал спорт тури бўлмиш тоғ велосипеди, яъни “Mountain bike” Ўзбекистонда ҳам жадал ривожланиб бормоқда.

Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди

31.12.2020ЁшларМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

2020 йил 30 декабрь куни Олий Мажлис Сенати Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг видеоконференцалоқа тарзида мажлиси бўлиб ўтди. 

Синовли йилнинг қаҳрамонларига мукофотлар топширилди

28.12.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёевнинг қатор фармонларига мувофиқ, мустақиллигимизнинг 29 йиллиги арафасида бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланган эди.

26-27 декабрь кунлари давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ўртасида «Ўзбек полвони» мусобақаси ўтказилади

22.12.2020СпортМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистон Президентининг «Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йил 26-27 декабрь кунлари давлат органлари, муассасалари ва ташкилотлари ходимлари ўртасида «Ўзбек полвони» мусобақаси ўтказилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Енгилмас боксчиларимиз ҳақида таниқли кинорежиссёр Жаник Файзиев иштирокида фильм суратга олинади

18.12.2020СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Ўзбек боксчиларининг оламшумул муваффақиятлари, ютуқлари ҳақида кўп гапирдик, шеърлар битдик, суратлар чиздик. Энди қаҳрамонларимиз ҳақида мотивацион фильмлар суратга олиш навбати келди. 

Сирдарёда улоқ-кўпкари бўйича йирик мусобақа ўтказилди

13.12.2020СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

ирдарё вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 июндаги «Ўзбекистон Республикасида йилқичилик ва от спортини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда 2019 йил 18 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида йилқичилик ва от спортини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари ижросини таъминлаш, қолаверса Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни байрамини кенг нишонлаш мақсадида улоқ-кўпкари мусобақалари ташкил қилинди.

Туризмни ривожлантириш ва спортни оммалаштириш масалалари муҳокама қилинди

10.12.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

9 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида туризм ва спорт соҳаларида амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгуси йилдаги вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Президент топшириғи юзасидан давра суҳбати бўлиб ўтди

03.12.2020СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида жойлашган «Ёшлар маркази» биносида вилоят ҳокимлиги, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, бандлик ва меҳнат муносабатлари бошқармаси, маданият бошқармаси, ахборот технологиялари ва коммуникациялари бошқармаси, ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси, мудофаа ишлари бошқармалари раҳбарлари, журналист ва блогерлар ҳамда ёшлар иштирокида вилоятда ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишларга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Жиззахда автокросс бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди

30.11.2020ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

27-28 ноябрь кунлари Жиззах шаҳар, Наврўзбулоқ пойгагоҳида автомобиль пойгалари бўйича Ўзбекистон кубогининг биринчи босқичи ўтказилди.

Спортимиз мутасаддиларидан стол тенниси бўйича ўзига хос мастер–класс ёхуд «шахсий намуна» эффекти

29.11.2020СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Пойтахтимиздаги Ўзбекистон бадминтон федерациясига қарашли Бадминтон марказида оммавий ахборот воситалари ҳамда турли вазирлик, идора ва йирик корхона-ташкилотларнинг матбуот хизмати вакиллари иштирокида «Дўстлик спартакиадаси» спорт мусобақаси бўлиб ўтди.

Азиз Абдуҳакимов: Марафонда нафақат Тошкентда балки дунёнинг исталган нуқтасида туриб ҳам қатнашиш мумкин

27.11.2020СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Бугун Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида II Тошкент Халқаро марафонини ўтказиш ташкилий қўмитасининг Матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Марказий Осиё Esports Федерацияси ташкил этилди. Унинг Штаб-квартираси Тошкент шаҳрида бўлиши режалаштирилмоқда.

26.11.2020СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Ўзбекистон Esports Федерацияси ташаббуси билан Ўрта Осиё мамлакатлари - Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон киберспорт ташкилотлари раҳбарлари иштирокида биринчи видеоконференция шаклидаги мулоқот ташкил этилди.

Ўзбекистон элчихонаси Даниядаги ватандошлар ўртасида мини-футбол мусобақасини ташкил этди

24.11.2020СпортМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Мамлакатимизнинг Бельгиядаги элчихонаси Орухс (Дания) шаҳридаги «Ўзбек ташаббуслари» ассоциацияси билан ҳамкорликда ватандошлар ўртасида «Биз ҳамжиҳатликда халқимиз билан биргамиз» шиори остида мини-футбол мусобақасини ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» аА мухбири.

“Samarkand Half Marathon” спорт туризмини ривожлантиришга ҳисса қўшувчи халқаро спорт брендига айланди

20.11.2020ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Самарқанд шаҳрида “Samarkand Half Marathon 2020” доирасида шаҳар ва клублар ўртасидаги ўтказилган мусобақаларнинг якунлари сарҳисоб қилинади.

Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси биринчи вице-президенти янги тузилган Евросиё от спорти ассоциацияси раҳбарияти таркибига сайланди

20.11.2020СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Шу йил 13 ноябрь куни янги тузилган Евросиё от спорти ассоциацияси Умумий йиғилишининг мажлиси бўлиб ўтди. Йиғилиш видеоконференция шаклида ташкил этилди. Унда Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясининг биринчи вице-президенти Феруз Абдуллаев ҳам иштирок этди.

Ўзбек оғир атлетикаси ишончли қўлларда ёхуд ҳамюртимиз Жаҳон кубогида мутлақ ғалабага эришди

18.11.2020СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Шу йил 11 ноябрь куни Перу давлати марказлигида спортнинг оғир атлетика тури бўйича ўсмирлар ўртасида онлайн Жаҳон кубоги мусобақасига старт берилган эди.

Ҳудудларда спорт туризмини ривожлантиришга келишиб олинди

12.11.2020СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаларининг бошлиқлари ҳамда ҳудудлардаги Туризмни ривожлантириш департаментларининг мудирлари Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига ташриф буюрди.

Равшан Эрматов иштирок этган видеоконференцияда Осиёда футбол ҳакамлиги савиясини ошириш масалалари муҳокама қилинди

06.11.2020СпортМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Осиё футбол конфедерацияси бош котиби Дато Винсдор Жон иштирокида қитъамиздаги футбол ҳакамлиги масалаларига бағишланган Ҳакамлар қўмитаси йиғилиши кеча видео-конференция шаклида ўтказилди, деб хабар бемоқда «Дунё» АА мухбири.