Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Равшан Эрматов иштирок этган видеоконференцияда Осиёда футбол ҳакамлиги савиясини ошириш масалалари муҳокама қилинди

2020-11-06 | Спорт

Осиё футбол конфедерацияси бош котиби Дато Винсдор Жон иштирокида қитъамиздаги футбол ҳакамлиги масалаларига бағишланган Ҳакамлар қўмитаси йиғилиши кеча видео-конференция шаклида ўтказилди, деб хабар бемоқда «Дунё» АА мухбири.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги хабарига кўра, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов иштирок этган видеоконференцияда Осиё футболида ҳакамлик савиясини ошириш масалалари муҳокама этилди.

 Дастлаб 2020 йилда бўлиб ўтган мусобақалар қўмита аъзолари томонидан атрофлича таҳлил этилди ва хулосалар билдирилди.

Шунингдек, 2021 йилда футбол ҳакамларини тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш бўйича амалга ошириладиган ишлар, келгусидаги семинарлар ва конференциялар бўйича фикр алмашилди.

Анжуманда VAR ҳакамлари тайёргарлигига алоҳида эътибор берилди. Айни пайтда энг катта конфедерациялардан бири бўлган ОФКга аъзо мамлакатлардан фақатгина 8 мамлакатда VAR тизимидан фойдаланаётгани танқидий баҳоланди.  Ушбу тизимни қитъамизда янада ривожлантиришга эътибор қаратиш ва уни тезроқ жорий этиш таклифи билдирилди. Ўзбекистон кейинги мавсумдан эътиборан  мамлакат чемпионати ва кубоги доирасидаги ўйинларда мазкур тизимдан фойдаланиши маълум қилинди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться