Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси биринчи вице-президенти янги тузилган Евросиё от спорти ассоциацияси раҳбарияти таркибига сайланди

2020-11-20 | Спорт

Шу йил 13 ноябрь куни янги тузилган Евросиё от спорти ассоциацияси Умумий йиғилишининг мажлиси бўлиб ўтди. Йиғилиш видеоконференция шаклида ташкил этилди. Унда Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясининг биринчи вице-президенти Феруз Абдуллаев ҳам иштирок этди.

Ушбу ассоциация Евросиё минтақасида от спортини ривожлантириш, ассоциацияга аъзо мамлакатлар манфаатларини ҳимоя қилиш, Евросиё мамлакатлари гуруҳининг ташаббуслари ва спорт соҳасидаги фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида тузилган ихтиёрий жамоат бирлашмаси ҳисобланади.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Унда Россия от спорти федерацияси президенти Марина Владимировна Сечина бир овоздан янги ассоциация президенти этиб сайланди. Ҳамюртимиз Феруз Абдуллаев эса бир овоздан Евросиё от спорти ассоциациясининг вице-президенти этиб сайланди.

Шунингдек, умумий йиғилиш мажлисида FEI Халқаро от спорти федерацияси президенти Ингмар де Вос янги ассоциация тузилгани муносабати билан ўз табригини йўллади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Поделиться