Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Президент топшириғи юзасидан давра суҳбати бўлиб ўтди

2020-12-03 | Спорт

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида жойлашган «Ёшлар маркази» биносида вилоят ҳокимлиги, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, бандлик ва меҳнат муносабатлари бошқармаси, маданият бошқармаси, ахборот технологиялари ва коммуникациялари бошқармаси, ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси, мудофаа ишлари бошқармалари раҳбарлари, журналист ва блогерлар ҳамда ёшлар иштирокида вилоятда ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишларга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир жорий йил 12-13 ноябрь кунлари мамлакатимиз Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг вилоятга ташрифи доирасида ёшларга оид берилган кўрсатма ва топшириқлар ижроси юзасидан қашқадарёлик ёшларга яратилаётган шарт-шароитлар ва имкониятлар бўйича маълумот бериб ўтилди.

Шунингдек, тадбир якунида журналист ва блогерлар ҳамда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Поделиться