Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сирдарёда улоқ-кўпкари бўйича йирик мусобақа ўтказилди

2020-12-13 | Спорт

ирдарё вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 июндаги «Ўзбекистон Республикасида йилқичилик ва от спортини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда 2019 йил 18 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида йилқичилик ва от спортини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари ижросини таъминлаш, қолаверса Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни байрамини кенг нишонлаш мақсадида улоқ-кўпкари мусобақалари ташкил қилинди.

Сирдарё туманида бўлиб ўтган мазкур байрамона беллашувда мезбонлардан ташқари Андижон, Фарғона, Тошкент, Самарқанд, Қашқадарё вилоятлари ҳамда қўшни Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон Республикаларидан келган минг нафарга яқин моҳир чавандозлар иштирок этишди.

Ғолиблар шу ернинг ўзида зот, яъни совринларини қабул қилиб олишди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Поделиться