Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Марказий Осиё Esports Федерацияси ташкил этилди. Унинг Штаб-квартираси Тошкент шаҳрида бўлиши режалаштирилмоқда.

2020-11-26 | Спорт

Ўзбекистон Esports Федерацияси ташаббуси билан Ўрта Осиё мамлакатлари - Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон киберспорт ташкилотлари раҳбарлари иштирокида биринчи видеоконференция шаклидаги мулоқот ташкил этилди.

Видеоконференциянинг дастлабки қисмида минтақада киберспортни ривожлантириш ва оммалаштириш хусусида фикр алмашилди. Ҳамкорликда қўшма лойиҳалар ташкил этиш, минтақавий мусобақаларни йўлга қўйиш ва бошқа бир қатор муҳим масалалар юзасидан меморандум имзоланди.

Конференция давомида Ўзбекистон Esports Федерацияси Раиси Азизбек Паттаховнинг Марказий Осиё Esports Федерациясини ташкил этиш бўйича таклифи кўпчилик томонидан маъқулланди.

Тез орада ушбу жараённинг юридик масалалари бошлаб юборилиши ҳамда, ушбу минтақавий ташкилотнинг бош штаб-офиси Тошкент шаҳрида бўлиши режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон Esports Федерацияси томонидан илгари сурилган ушбу янги лойиҳа орқали "Central Asia Esports Federation" IESF ва AESF ташкилотлари қошида ташкил этилади ва уларнинг олдига қўйган мақсадлари йўлида кўмакдош сифатида фаолият юритади.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Esports Федерацияси 2016 йилдан бошлаб фаолият юритмоқда. Мамлакатимизда киберспортни ривожлантириш, халқаро майдонларда электрон спорт бўйича муносиб иштирок этиш йўлида кўплаб лойиҳалар ва вазифаларни муваффақиятли амалга ошириб келмоқда.

Куни кеча федерация International eSports Federation (IESF)нинг тўла ҳуқуқли аъзолигига қабул қилинди.

Эндиликда IESF томонидан амалга ошириладиган киберспорт соҳасидаги барча халқаро турнирлар, анжуман, конференция ва бошқа тадбирларида Ўзбекистон Esports Федерацияси ўз овозига ҳамда, доимий ўрнига эга бўлади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Поделиться