Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Спорт

Спорт мутахассисларини тайёрлашда қандай ютуқ ва муаммолар мавжуд

15.07.2021СпортМанба: ЎзА

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзолари Туризм ва спорт вазирлигининг “Спорт бўйича малакали тренерлар, ҳакамлар ва бошқа мутахассисларни, шу жумладан, профессор-ўқитувчиларни тайёрлаш ва малакасини оширишнинг долзарб масалалари тўғрисида”ги ахборотини эшитди.

Пара енгил атлетика ҳамда пара академик эшкак эшиш бўйича Токио-2020 Паралимпия ўйинларига лицензия олган спортчилар ва уларнинг тренерлари тақдирланди

13.07.2021СпортМанба: Миллий паралимпия уюшмаси

Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига лицензия қўлга киритган спортчиларни тақдирлаш маросими бугун Ангренда давом этди. Дукент спорт базасида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев ҳамда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов иштирок этди. 

Ўзбекистон Олимпия умидлари: Велоспортчи Ольга Забелинская

09.07.2021СпортМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистон велеспорти жаҳонда ўз ўрнини мустаҳкамлашга интилмоқда. Юртимизда велоспортни янада ривожлантириш, ёшлар, айниқса, хотин-қизларни ушбу спортга кенг жалб этиш ва шу орқали мамлакатимизда соғлом турмуш тарзи тарғиботига муносиб ҳисса қўшиш каби истиқболли режалар  ишлаб чиқилмоқда.

Туркия вице-президенти “Ипак йўли” халқаро туризм университетига ташриф буюрди

30.06.2021ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

29 июнь куни Туркия Республикаси вице-президенти Фуат Октай Самарқанд шаҳридаги “Ипак йўли” халқаро туризм университетига ташриф буюрди. Юқори мартабали меҳмонга Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари – Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамда Бош вазир ўринбосари – Инвестиция ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков ҳамроҳлик қилди.

Афсонавий Оксана Чусовитинадан яна бир ғалаба

26.06.2021СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Айни кунларда Қатар пойтахти Доха шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтмоқда. Қувонарлиси, унда иштирок этган ҳамюртимиз Оксана Чусовитина навбатдаги ғалабани қўлга киритди.

Азиз Абдуҳакимов Президентнинг янги қарори бўйича йиғилиш ўтказди: Маданий мерос агентлиги фаолияти муҳокама қилинди

22.06.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

21 июн куни Маданий мерос агентлигида Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов Маданий мерос агентлиги марказий аппаратининг бошқарув ходимлари ҳамда Илмий-експерт кенгашининг аьзолари билан танқидий-таҳлилий йиғилиш ўтказди. Тадбирда ОАВ вакиллари ҳам иштирок этишди.

Гулжаной Наимова Осиё чемпионига айланди

16.06.2021СпортМанба: ЎзА

Ливанда таэквондо бўйича Осиё чемпионати бошланди. Мусобақанинг биринчи кунги дастурида пара-таэквондочилар баҳс олиб борди.

Азиз Абдуҳакимов раислигидаги видеоселекторда Президент қарорларининг ижроси муҳокама қилинди

16.06.2021СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов раисилигида Президентимизнинг жисмоний тарбия ва спорт, соғлом турмуш тарзи йўналишларида қабул қилган қарор ва фармонлари ижроси бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, бир қатор вазирлик ва идоралар мутасаддилари, вилоят ҳокимларининг қурилиш, туризм ва спорт йўналиши бўйича ўринбосарлари иштирок этишди.

Сирдарёда олимпиада йўлланмасини қўлга киритган спортчилар тақдирланди

14.06.2021СпортМанба: ЎзА

Сирдаёлик 3 нафар спортчи – пневматик қуролдан ўқ отиш бўйича Сервер Ибрагимов, академик эшкак эшиш спорт туридан Шохбоз Холмирзаев ва енгил атлетиканинг баландликка сакраш туридан Сафина Саъдуллаева 2021 йилда Токиода ўтадиган ёзги олимпиада ўйинларига лецензияни қўлга киритган эди.

Туризм ва спорт вазирлиги тасарруфидаги техникум ва коллежларда битирувчилар учун “очиқ эшиклар куни” ташкил этилди

08.06.2021СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Туризм ва спорт вазирлиги тасарруфидаги техникум ва коллежларда “очиқ эшиклар куни” ўтказилмоқда.

Қўл жанги бўйича Жаҳон чемпионатида анъана бузилди, Янги Ўзбекистон ёшлари дунёда тенгсиз!

08.06.2021СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Шу йилнинг 4-7 июнь кунлари Тошкентда қўл жанги бўйича VI Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Таъкидлаш керак, мусобақа илк маротаба Россия Федерацияси ҳудудидан ташқарида ташкил этилди.

Жисмоний тарбия фанини такомиллаштириш бўйича вазифалар муҳокама қилинди

04.06.2021СиёсатМанба: ЎзА

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида жисмоний тарбия фани бўйича узлуксиз таълим дастурларининг муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Гибрид шахмат бўйича Осиё чемпиони тақдирланди, вазир чемпионга қарши дона сурди

04.06.2021СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Туризм ва спорт вазирлигида гибрид шахмат бўйича Осиё чемпионлигини қўлга киритган Шамсиддин Воҳидовни тақдирлаш маросими ўтказилди. Бош вазир ўринбосари –Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси Азиз Абдуҳакимов чемпионга эсдалик совғаларини топширди ва у билан дона сурди.

Осиё чемпионати қаҳрамонлари тантанали кутиб олинди

03.06.2021СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

БААнинг Дубай шаҳрида ўтказилган бокс бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари мисли кўрилмаган ютуқларга эришишди. Дубай рингларига кўтарилган 20 нафар боксчимиздан нақд 18 таси ватанга медаль билан қайтди.

Мўйноққа мададкорлар Хоразмда

02.06.2021ЭкологияМанба: ЎзА

Андижон вилоятининг Хонобод шаҳридан йўлга отланган «Мўйноққа мадад» экологик хайрия веломарафони иштирокчилари 1 июнь куни Хоразм вилоятига етиб келди.

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоасига

02.06.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

“Спортни сев, спорт билан яша!”: Тошкент вилоятида “шахмат ойлиги” ғолиблари аниқланди

02.06.2021СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси томонидан шу йил 10 январдан бошлаб республикамизнинг барча ҳудудлари бўйлаб старт берилган “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остидаги оммавий спорт фестивали тақвими асосида Тошкент вилоятида “шахмат ойлиги” мусобақалари ўз ниҳоясига етди.

46 ёшни қарши олаётган Оксана Чусовитина ҳамда Абдулла Азимов Жаҳон кубоги совриндори бўлишди

31.05.2021СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Болгариянинг Варна шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича жаҳон кубоги баҳслари бўлиб ўтмоқда. Токио-2020 Олимпия ўйинларига тайёргарлик вазифасини ўтаб берувчи мазкур мусобақада терма жамоамиз вакиллари ҳам совриндорлар қаторидан жой олишди.

Қизларимиз Осиё чемпионатини 8та медаль билан якунлашди

31.05.2021СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Хабарингиз бор, шу кунларда БААнинг Дубай шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати бугун ўз якунига етади.