Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қизларимиз Осиё чемпионатини 8та медаль билан якунлашди

2021-05-31 | Спорт

Хабарингиз бор, шу кунларда БААнинг Дубай шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати бугун ўз якунига етади.

Кеча оқшом мусобақа доирасида аёллар ўртасидаги финал жанглари ташкил этилди. Финал баҳсларига 6 нафар боксчимиз етиб келишган эди. Ҳал қилувчи баҳсларда ҳамюртларимиздан -57 кг вазн тоифасида Ситора Турдибекова олтин медалга сазовор бўлди. У финал баҳсида қозоғистонлик Владислава Кухтага қарши рингга кўтарилиб, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Афсуски, қолган 5 нафар вакиламиз олтин медаль учун кечган жангларда имкониятни бой бериб, юртимизга кумуш медаль билан қайтадиган бўлишди. Бироқ, хафа бўлишга асло ҳожат йўқ, чунки Ўзбекистон бокси тарихида қизларимиз илк маротаба мана шундай юксак натижа қайд этишди. Умумий ҳисобда Ўзбекистон қизлар терма жамоаси Осиё чемпионатида 8та медалга сазовор бўлишди.

Осиё чемпионатида медаль қўлга киритган ўзбекистонлик қизлар:

Олтин:

-57 кг: Ситора Турдибекова,

Кумуш:

-48 кг: Гуласал Султоналиева,

-54 кг: Ситора Шогдарова,

-69 кг: Навбаҳор Ҳамидова,

-75 кг: Мавлуда Мавлонова,

-81 кг: Соҳиба Рўзметова,

Бронза:

-64 кг: Моҳинабону Абдуллаева

+81 кг: Моҳира Абдуллаева

Бугун эса Осиё чемпионати доирасида эркаклар ўртасида финал баҳслари ўтказилади. Унда 7 нафар ҳамюртимиз қитъа чемпионатининг олтин медаллари учун кураш олиб боришади. Бўлажак жангларда вакилларимизга омад тилаймиз.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться