Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Олимпия умидлари: Велоспортчи Ольга Забелинская

2021-07-09 | Спорт

Ўзбекистон велеспорти жаҳонда ўз ўрнини мустаҳкамлашга интилмоқда. Юртимизда велоспортни янада ривожлантириш, ёшлар, айниқса, хотин-қизларни ушбу спортга кенг жалб этиш ва шу орқали мамлакатимизда соғлом турмуш тарзи тарғиботига муносиб ҳисса қўшиш каби истиқболли режалар  ишлаб чиқилмоқда.

Жиззах шаҳрида халқаро андозаларга мос BMX трассасининг қурилаётгани бунинг яққол тасдиғидир.  Бундан ташқари,  2020 йилда Ўзбекистон ўз тарихида илк маротаба велеспорт бўйича Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларига рейтинг очколарини тақдим этадиган Осиё чемпионатига мезбонлик қилди. 

Мазкур қитъа чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган  таниқли атлет Ольга Забелинская Кунчиқар юрт мезбонлик қиладиган Олимпиадага йўлланмани қўлга киритганди. Бундан ташқари, у ўзбек спорти тарихида велоспорт бўйича Жаҳон кубогида иштирок этган илк аёл спортчи ҳамдир.  

Ольга Забелинская 1980 йил 10 майда туғилган. Трасса ва автомагистраль йўналишларида ҳаракат қилади. У Лондон-2012 Олимпиадасида кумуш ва бронза, шунингдек, Рио-2016 мусобақаларида бронза медалларни қўлга киритган. 2018 йилдан буён Ўзбекистон миллий терма жамоасининг аъзоси. 

Таъкидлаш керакки, Ольганинг Ўзбекистон терма жамоаси таркибига қўшилиши унинг фаолиятида янги қирраларни очди. Жумладан, у 2019 йили Жакартада ўтказилган велоспорт бўйича Осиё чемпионатида турли йўналишларда 1 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза нишонини қўлга киритишга муваффақ бўлди. Шунингдек, велоспорт бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этиб, 4-ўринни эгаллади. Тошкентда ўтказилган лицензион Осиё чемпионатида яккалик ва гуруҳ пойгаларида олтин медаль соҳибаси бўлди. Қитъа биринчилигидаги иккита олтин медаль Ольга Забелинскаяга Токио Олимпиадасига йўлланмани тақдим этди.

Осиё чемпионлигини қўлга киритган вакиламизнинг асосий мақсади Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларида зафар қучиб, олтин нишонни мамлакатимиз Мустақиллигининг 30 йиллигига совға қилиш.  

«Мен спортга кириб келган пайтимдан буён Олимпия ўйинлари олтин медалини қўлга киритишга интиламан. Шу пайтга қадар икки Олимпиадада совриндорлар қаторидан жой олдим. Бу эса мени қониқтирмайди. Мен асосий мақсадимга эришишни хоҳлайман. Токио-2020 беллашувларига тайёргарликни Рио-2016 мусобақаларидан кейиноқ бошлаганман», - дейди О.Забелинская.

Маълумот учун, теннисчимиз Денис Истомин Осиё ўйинларидаги ғалабасидан кейин терма жамоамиз вакиллари орасида биринчи бўлиб Токио Олимпиадасига йўлланма олган эди. Ольга Забелинская эса иккинчи бўлиб йўлланмани қўлга киритди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться