Азиз Абдуҳакимов Президентнинг янги қарори бўйича йиғилиш ўтказди: Маданий мерос агентлиги фаолияти муҳокама қилинди
21 июн куни Маданий мерос агентлигида Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов Маданий мерос агентлиги марказий аппаратининг бошқарув ходимлари ҳамда Илмий-експерт кенгашининг аьзолари билан танқидий-таҳлилий йиғилиш ўтказди. Тадбирда ОАВ вакиллари ҳам иштирок этишди.
Йиғилишда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов маданий меросни асраш бўйича юзага келаётган долзарб муаммоларга алоҳида тўхталиб, масалани ҳал қилишга оид кўрсатмалар берди.
Унинг таькидлашича, Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги фаолиятини ташкил этиш ҳамда соҳани инноватсион ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги марказий аппаратининг бошқарув ходимлари умумий чекланган сони 65 нафардан иборат бўлган тузилмаси тақдиқланган.
Шу билан бирга, Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданий мерос бошқармалари бошқарув ходимларининг чекланган сони 145 нафар этиб белгиланган.
Азиз Абдуҳакимовнинг таькидлашича, янги қарор билан соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва моддий маданий мероснинг кўчмас мулк обьектлари жойлашган аҳоли пунктларининг бош режалари Маданий мерос агентлиги билан келишилиши мажбурий ҳисобланади.
“Маданий мерос агентлиги моддий маданий мерос, музейлар, археология, маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши соҳасида махсус ваколатли давлат бошқарув органи ҳисобланади. Ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Қонунбузилиш ҳолатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш ҳамда айбдор мансабдор шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўриш тўғрисида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритади”, - деди Бош вазир ўринбосари.
Шунингдек, археология тадқиқотларини қўллаб-қувватлаш, мувофиқлаштириш, назорат қилиш, археология тадқиқоти учун рухсатнома бериш, илмий ҳисоботни экспертизадан ўтказиш ва сақланишини таьминлайди. Археология ашёлари давлат каталогини юритиш, уларнинг давлатга топширилишини ташкил қилиш ҳамда фан, маданият ва таьлим муассасаларига бириктириб қўйиш ва тасарруфдан чиқаради. Археология мероси обьектларини муҳофаза қилиш, ҳалокат ёқасидаги археология объектларида зудлик билан тадқиқот ўтказилишини таьминлаш, археология обьектларини консерватсиялаш, музейлаштириш ҳамда археология паркларини яратади.
Азиз Абдуҳакимов Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятига археологик обьектларнинг аҳволи ўрганиш учун борилганда улардан фойдаланиш жараёнида қонунбузарликка йўл қўйилганлик ҳолатига дуч келингани, Маданий мерос агентлиги мана шундай қонунбузарлик ҳолатини аниқлаган заҳоти Республика прокуратураси органларига мурожаат этиши ҳамда зарур чора-тадбирларни кўриши лозимлигини таькидлади.
Унинг сўзларига кўра, моддий маданий мерос кўчмас мулк обектлари, алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудларда, Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудларда ва уларнинг қўриқланадиган теграларида обьектларни қуриш, бузиш ва ободонлаштириш ишларининг лойиҳалари Агентлик билан мажбурий тартибда келишилади. Бунда, Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар бўйича лойиҳалар Маданий мерос агентлиги томонидан УНЕСКО Ишлари бўйича миллий комиссия орқали УНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси маркази билан келишилади. Маданий мерос кўчмас мулк обектларининг давлат реестри Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Бундан ташқари, Бош вазир ўринбосари турар-жойлардаги маёликалар масаласига ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.
“ХХ асрнинг 60-70-йилларда пойтахтнинг ўзига хос қиёфаси яратилишида хизмат қилган маёликалар рўйхатини тузиш, уларни асоссиз равишда дидсизлик билан бўяшнинг олдини олиш мақсадида журналист ва блогерлар, жамоатчилик билан узвий алоқа йўлга қўйилиши зарур, - деди Азиз Абдуҳакимов. - Тошкент шаҳрининг Навоий, Шота Руставели кўчасидаги биноларни сақлаш, уларнинг тарихий қимматини аниқлаб, рўйхатини шакллантириш керак”.
Йиғилиш якунида мутахассислар ўзларини ўйлантираётган масалалар ва таклифлар билан ўртоқлашишди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги