Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Спорт мутахассисларини тайёрлашда қандай ютуқ ва муаммолар мавжуд

2021-07-15 | Спорт

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзолари Туризм ва спорт вазирлигининг “Спорт бўйича малакали тренерлар, ҳакамлар ва бошқа мутахассисларни, шу жумладан, профессор-ўқитувчиларни тайёрлаш ва малакасини оширишнинг долзарб масалалари тўғрисида”ги ахборотини эшитди.

Видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган тадбирда кейинги йилларда мамлакатимизда спортни ривожлантириш, малакали кадрлар тайёрлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётганлиги алоҳида таъкидланди.  

 Қайд этилганидек, 2021 йилда 70 та жисмоний тарбия ва спорт муассасаси, 16 мингта боғча ва мактабларни спорт жиҳозлари билан таъминлашга 100 миллиард сўм ажратилиши режалаштирилган. Шунингдек, барча туман марказлари ва шаҳарларда махсус пиёдалар ва велосипед йўлаклари барпо этилмоқда. Аҳолини оммавий спорт турларига кенг жалб қилиш орқали 2021 йил давомида қамров 19 фоиздан 25 фоизга етказилиши белгилаб олинган.  

 Бугунги кунда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда унинг Нукус филиалида 11 минг 748 талаба таълим олмоқда. Спорт соҳасида олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш жараёнини оптималлаштириш мақсадида 2020 йилдан бошлаб олий таълим муассасаларининг “Спорт фаолияти” (фаолият турлари бўйича) бакалавриат таълим йўналиши бўйича ўқиш муддати 3 йил бўлган таълим дастурлари доирасида кадрлар тайёрлашни амалга ошириш тизими йўлга қўйилди. Шунингдек, 2020-2021 ўқув йилида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетини 1807 нафар талаба ўқишни тамомлади. Университет битирувчиларини спорт бўйича мутахассисларга талаб бўлган буюртмачилар билан ўзаро ҳамкорлик қилган ҳолда ишга жойлаштириш масаласи кўриб чиқилмоқда.  

 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида юқори малакали, халқаро миқёсда рақобатбардош кадрлар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш мақсадида Президентимизнинг 2019 йил 8 майдаги қарорига мувофиқ Самарқанд шаҳрида “Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети” федерал давлат бюджети олий таълим муассасасининг филиали ташкил этилди. Ушбу даргоҳда 206 нафар талаба таълим олмоқда. Шу билан бирга, хорижий илғор тажрибага эга бўлган олий таълим муассасалари билан яқиндан алоқа ўрнатиш, хорижий мутахассисларни жалб этиш мақсадида 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб Беларусь давлат жисмоний тарбия университети билан ҳамкорликда қўшма жисмоний тарбия, спорт ва туризм факультети ҳамда 2020-2021 ўқув йилидан П.Ф.Лесграфт номидаги Санкт-Петербург миллий давлат жисмоний тарбия, спорт ва саломатлик университети билан ҳамкорликда қўшма жисмоний тарбия, спорт ва саломатлик факультетлари ташкил этилди.  

 Маълумки, коронавирус пандемиясининг юзага келиши дунё мамлакатлари қатори Ўзбекистонда ҳам аҳолининг соғлиғи, жисмоний саломатлиги, соғлом ҳаёт кечириш даражаси заиф эканлигини кўрсатди. Шу сабабли жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар учун 2021 йилдан бошлаб ҳар йили 10 миллиард сўмдан кам бўлмаган миқдорда грант маблағлари ажратилиши белгиланди. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида илмий салоҳиятга эга бўлган кадрлар улушини ошириш мақсадида вазирлик тизимидаги олий таълим муассасаларига таянч докторантура ва докторантура учун камида 10 та ўрин ажратилиши таъминланади.  

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида муайян чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Эшитувда депутатлар Давлат дастурида белгиланган устувор вазифалар ижроси, хусусан, тизимда малакали кадрлар тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, илмий педагогик кадрлар тайёрлаш йўналишларида бугунги кунда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётган бўлса-да, мазкур масалалар вазирлик ахборотида ўз аксини топмагани жиддий эътирозларга сабаб бўлди. Шу боис қўмита Туризм ва спорт вазирлигининг мазкур ахборотини қониқарсиз, деб топиб, чуқур таҳлилларга асосланган маълумотлар тақдим этишга ҳамда вазирликни келгусида ушбу масала юзасидан қайта ахборот беришга чақирди.

Манба: ЎзА

Поделиться