Туризм ва спорт вазирлиги тасарруфидаги техникум ва коллежларда битирувчилар учун “очиқ эшиклар куни” ташкил этилди
Туризм ва спорт вазирлиги тасарруфидаги техникум ва коллежларда “очиқ эшиклар куни” ўтказилмоқда.
Тадбирларда жойлардаги бош бошқармалар, туризм ва хизмат кўрсатиш соҳаси вакиллари, халқ таълими, маданият вазирликларининг ҳудудий бошқармалари мутасаддилари, Ёшлар ишлари агентлиги ва бир қатор ташкилотлар мутахассислари ишиток этишди.
Тадбирлардан кўзланган асосий мақсад келажакда туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш учун иқтидорли мактаб битирувчиларини таълим муассасаларига кенг жалб қилиш, ёшларда туризм соҳасига қизиқиш уйғотиш, битирувчи талабаларни келажакда иш билан таъминлаш, ўқувчиларнинг назарий билимларини амалиёт билан интеграциясини йўлга қўйишдан иборат.
Учрашувлар давомида иштирокчиларга таълим муассасалари томонидан касбга йўналтирувчи тақдимотлар, роликлар, флаерлар, рисолалар ва бошқа материаллар тақдим қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги