Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Спортни сев, спорт билан яша!”: Тошкент вилоятида “шахмат ойлиги” ғолиблари аниқланди

2021-06-02 | Спорт

Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси томонидан шу йил 10 январдан бошлаб республикамизнинг барча ҳудудлари бўйлаб старт берилган “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остидаги оммавий спорт фестивали тақвими асосида Тошкент вилоятида “шахмат ойлиги” мусобақалари ўз ниҳоясига етди.

Унда вилоятнинг 22та туман ва шаҳарларидаги 1044та маҳалладан жами 9000 нафар ҳаваскор спортчилар иштирок этишди.

Куни кеча Чирчиқ шаҳрида “шахмат ойлиги” доирасида ўтказилган мусобақаларнинг вилоят финал босқичи бўлиб ўтди.

Қизиқарли кечган баҳсларда қуйидаги иштирокчилар ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олди:

Ўғил болалар ўртасида

1-ўрин: Алимов Абдуллоҳ (Олмалиқ шаҳри),

2-ўрин: Холиқов Илҳом (Паркент тумани),

3-ўрин: Азизов Беҳрўз (Бекобод тумани).

Қизлар ўртасида

1-ўрин: Шарофиддинова Рухсора (Бекобод тумани),

2-ўрин: Пўлатова Садоқат (Оҳангарон тумани),

3-ўрин: Атамуродова Шаҳло (Чирчиқ шаҳри).

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари Тошкент вилояти ҳокимлиги, Тошкент вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг Тошкент вилояти бўлими томонидан қимматбаҳо эсталик совғалари билан тақдирланишди. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться