Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Азиз Абдуҳакимов раислигидаги видеоселекторда Президент қарорларининг ижроси муҳокама қилинди

2021-06-16 | Спорт

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов раисилигида Президентимизнинг жисмоний тарбия ва спорт, соғлом турмуш тарзи йўналишларида қабул қилган қарор ва фармонлари ижроси бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, бир қатор вазирлик ва идоралар мутасаддилари, вилоят ҳокимларининг қурилиш, туризм ва спорт йўналиши бўйича ўринбосарлари иштирок этишди.

Селекторда даставвал Республикамиз бўйлаб қурилиши режалаштирилган велойўлаклар ва пиёдалар учун мўлжалланган йўлларнинг ҳолати, сифати кўтарилди. Фаол иш олиб бораётган вилоятлар тилга олиниб, уларнинг режалари қўллаб-қувватланди. Ўз навбатида, бу бўйича сусткашликка йўл қўяётган вилоятлар огоҳлантирилиб, ўзгариш бўлмаган тақдирда уларнинг балансидаги маблағ бошқа ҳудудларга ўтказиб берилиши таъкидланди. 

“Муҳтарам Президентимиз соғлом турмуш тарғиботини кучайтириш бўйича катта иш олиб бормоқдалар. Аҳоли саломатлигини оширишда, айниқса, пиёда ва велосипедлар учун ажратилган йўлакларни қуриш алоҳида аҳамият касб этади. Бироқ барчада ҳам бунга жиддий эътибор бермаяпти. Бу фақат туризм ёки спорт йўналиши учун эмас, халқимиз саломатлиги учун олиб борилаётган лойиҳадир. Президентимизнинг ғоялари асосида ишлаб чиқилган қарорни бажармасликка ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ”, – деди Азиз Абдуҳакимов.

Йиғилиш давомида спорт тадбирларини ўтказиш бўйича сохта маълумот киритилиши, вилоятлардаги давлат идоралари ва муассасаларда спорт тарғиботчиси йўлга қўйилмаганлиги борасида ҳам кескин танқидий фикрлар билдирилди. Шу ва бошқа йўналишлар бўйича бир қатор мутасаддиларга ҳайфсан берилиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича муддатлар белгилаб берилди. Шунингдек, Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган спортчиларнинг ижтимоий аҳволидан хабар олиб туриш, уларни ҳар томонлама рағбатлантириш бўйича фикрлар билдирилди.

Манба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Поделиться