Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сирдарёда олимпиада йўлланмасини қўлга киритган спортчилар тақдирланди

2021-06-14 | Спорт

Сирдаёлик 3 нафар спортчи – пневматик қуролдан ўқ отиш бўйича Сервер Ибрагимов, академик эшкак эшиш спорт туридан Шохбоз Холмирзаев ва енгил атлетиканинг баландликка сакраш туридан Сафина Саъдуллаева 2021 йилда Токиода ўтадиган ёзги олимпиада ўйинларига лецензияни қўлга киритган эди.

Жорий йилнинг 11-12 июнь кунлари “Гулистон” марказий стадионида ўтган “Бағрикенг Ўзбекистон – умумий уйимиз” миллатлараро дўстлик фестивалининг якуний қисмида Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев уч спортчига 100 миллион сўмлик сертификатларни тантанали равишда топширди.

Сервер Ибрагимов (имконияти чекланган) ва Шохбоз Холмирзаев мукофотни шахсан вилоят ҳокимининг қўлидан олган бўлса, Сафина Саъдуллаева хорижда ўтаётган халқаро мусобақада бўлганлиги сабаб, унинг ўрнига сертификатни турмуш ўртоғи қабул қилиб олди.

Айни пайтда, яна 4 нафар сирдарёлик спортчи Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш учун бор имкониятларини ишга солмоқда. Уларнинг Токио олимпиадасига бериладиган йўлланмаларни қўлга киритиши йўлида барча шароитлар яратилиб, ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда.

Шунингдек, фестивалда фаол иштирок этган жами 15 нафар миллий маданият марказлар раҳбарларига ҳам фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Манба: ЎзА

Поделиться