Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
“Опера ва балет санъатининг долзарб масалалари” I Халқаро илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтади
2019-03-12 | Маданият
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналиши буйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5635-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 5 март куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг 149-сонли буйруғи қабул қилинди. Шу асосда, 2019 йилнинг 1-2 май кунлари “Опера ва балет санъатининг долзарб масалалари”га бағишланган I Халқаро илмий-амалий конференциясини ўтказиш кўзда тутилган.
Конференциядан асосий мақсад, Опера ва балет санъатининг мавжуд муаммолари ва истиқболдаги ривожланиш йулларини чуқур ўрганиш, таҳлил қилиш асносида опера ва балет асарларининг умумжаҳон санъати ва маданиятининг ривожидаги ўрнини аниқлаш. Мамлакатимиз ва хорижда ушбу санъат турларини ўрганаётган тадқиқотчилар томонидан эришилган натижаларни ҳамда бой илмий меросимизни тизимли ўрганиш орқали эришилган натижаларни таҳлил қилиш. Опера ва балет санъатининг истиқболли йуналишлари ва жамият томонидан ушбу санъат турларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини белгилаб олиш.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги