Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Маданият

Германияда Ўзбекистон маданияти кўргазмаси намойиш этилди

17.06.2019ТуризмМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Германиянинг Реда-Виденбрюк шаҳрида Халқаро маданиятлар байрами бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистоннинг Франфурт-Майн шаҳридаги Бош консулхонаси вакиллари фаол иштирок этиб, ўзбек халқининг бой тарихи, замонавий ривожланиши, бетакрор маданияти ва урф-одатлари, Самарқанд, Бухоро ва Хива каби қадимий шаҳарлардаги меъморчилик ёдгорликлари тақдимотини ўтказди.

Қўқон шаҳрида Халқаро ҳунармандчилик фестивали ўтказилади

17.06.2019МаданиятМанба: ЎзА

Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, “Ҳунарманд” уюшмаси, Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан ҳар икки йилда бир марта Қўқон шаҳрида Халқаро ҳунармандчилик фестивали ўтказилади. Айни пайтда мазкур нуфузли тадбирга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

Жерар Депарде Ўзбекистон ҳақидаги фильмда суратга тушади

17.06.2019МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Франциянинг «B-Tween» продюсерлик компанияси вакиллари 14 июнь куни машҳур кино юлдузи Жерар Депарде иштирокида Ўзбекистоннинг тарихий ва меъморий мероси, маданий ва гастрономик анъаналари ҳақидаги ҳужжатли фильм съёмкаларини ташкил қилиш учун мамлакатимизга ташриф буюришди.

Ўзбекистоннинг беш шаҳрида «Open Air Sahro Simfoniyasi» концерт дастури ўтказилади

14.06.2019МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

18-27 июнь кунлари Ўзбекистоннинг беш шаҳрида катта мусиқий лойиҳа - «Open Air Sahro Simfoniyasi» бўлиб ўтади. Анъанага айланган лойиҳа Ўзбекистон Миллий симфоник оркестрининг жонли концертлари ва миллий эстрада санъатининг моҳир ва ёш санъаткорлари чиқишларини ўзида мужассамлаштирган.

Ўзбекистон халқаро миқёсда Ислом маданияти бешиги сифатида тарғиб қилинади

14.06.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси в.в.б. Абдулазиз Аққулов «Жаҳоннинг энг пешқадам 500 нафар мусулмон кишиси» рейтингидан ўрин олган Буюк Британия жамоат арбоби Аҳмад Салим билан Ўзбекистонни Ислом маданияти бешиги сифатида халқаро миқёсда тарғиб қилишга доир келишувга эришди.

259 моддий маданий мерос объектига жиддий зарар етган

12.06.2019ТуризмМанба: ЎзА

Ўзбекистонга туристлар оқимини янада ошириш учун моддий маданий объектларнинг бугунги ҳолати ҳам катта роль ўйнайди, албатта. Шундан келиб чиқиб юртимиздаги археологик объектларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳудудлардаги моддий маданий мерос объектларни тўлиқ инвентаризация, муҳофаза қилиш ва фойдаланиш ҳолатини ўрганиш ҳамда бу борада аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табриги

04.06.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Минг нафар йигит бир пайтнинг ўзида “Андижон полькаси”га рақс тушди

04.06.2019МаданиятМанба: «Халқ сўзи»

Ҳар бир миллатнинг, ҳар бир ҳудуднинг ўз рақси бўлади. 

Ўзбек фильмларини Оскар мукофотига тақдим этиш имконияти пайдо бўлди

29.05.2019МаданиятМанба: «Халқ сўзи»

Сайёрамизнинг энг йирик ва энг муҳим мукофоти ҳисобланган Оскарга эндиликда Ўзбекистон фильмларини тақдим қилиш имконияти пайдо бўлди.

Халқаро форумда ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

20.05.2019МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Пойтахтимизда 19 май куни Москва давлат халқаро муносабатлар институти битирувчилари V халқаро форумининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу нуфузли тадбирда 32 мамлакатдан ҳукумат, парламент аъзолари, сиёсатчилар, дипломатлар, йирик хорижий компаниялар раҳбарлари ва МДХМИ вакиллари иштирок этишди. 

Маданият вазири Туркманистон Вазирлар Маҳкамасининг Раис ўринбосари билан расмий учрашди

17.05.2019МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Маданият вазири Б.Сайфуллаев Туркманистон Вазирлар Маҳкамасининг Раис ўринбосари Рашид Мередов билан расмий учрашди.

Аждодлар жасорати - мардлик мактаби, ғурур-ифтихор манбаи

09.05.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Тошкент ботаника боғида Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. 

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди. 

Тил, фольклор, санъат ва маданият уйғунлиги

08.05.2019МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Жорий йилнинг 7 май куни Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида “Фольклор, тил ва маданият масалаларини илмий ўрганишда фан ва инновациялар уйғунлиги” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ташкил этилди.

Туркманистон Республикаси делегацияси Хива шаҳрида

07.05.2019МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Жорий йилнинг 3 май куни Хоразм вилояти қўғирчоқ театри ижодкорлари қадимий ва ҳамиша навқирон Хива шаҳрига ташриф буюрган Туркманистон Республикаси делегацияси вакилларини тантанали кутиб олиш маросимида иштирок этишди.

Термизда инновацион мобиль кинотеатр иш бошлади

07.05.2019ИнновацияМанба: ЎзА

MAN автомобилига ўрнатилган мобиль кинотеатр барча мавсумга мослаштирилган.