Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Малайзия давлатида
2019-03-13 | Маданият
Маданият вазири Корея Республикасидаги ташрифидан сўнг, Малайзия давлатига ташриф буюрди. Бу давлат билан 2005 йилдан буён кўп йиллик ҳамкорлик алоқаларимиз барчага маълумдир. Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев Малайзия давлати туризм, санъат ва маданият вазири Мухаммадин Китаби билан учрашди.
Ташрифнинг асосий мақсади бу маданий туризмни ривожлантириш, хусусан, Малайзиядан ташриф буюрган сайёҳлар учун маданий тадбирларни ташкил этиш, маданий мерос, шунингдек, Ўзбекистондаги Ислом тарихи билан боғлиқ маданий меросни сақлаш ва уларни ўрганишда ҳамкорлик қилиш, АЙСЕСКО ташкилоти доирасида ҳамкорликни кенгайтириш, 2020 йил Бухоро шаҳри Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилинганлиги муносабати билан, 2020 йилда ўтказиладиган тадбирлар режаси асосида Ислом уламолари ҳаёти ва ижодига бағишланган Халқаро илмий конференциясида Малайзия вакилларининг фаол иштирокини таъминлаш, Малайзияда Ислом тарихи ва маданиятига боғлиқ Ўзбекистонда сақланаётган экспонатлар кўргазмасини ташкил этиш каби масалалар муҳокамаси бўлиб ўтди.
Шу билан бирга, вазир Малайзиядаги маданият ва санъат соҳасидаги масканлар, хусусан, Малайзиядаги санъатшунослик институти, музейлар фаолияти билан танишди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги