Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Маданий-гуманитар ҳамкорлик кенгаяди

2019-03-05 | Маданият

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Буюк Британиянинг Кембриж университети нашриёти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси А.Қурманов, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ижрочи директори ўринбосари Г.Умерова, Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси К.Аллан мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро муносабатлар маданий-гуманитар соҳада ҳам изчил ривожланиб бораётганини таъкидлади. Бу икки мамлакат ўртасида таълим, маданият, илм-фан соҳаларидаги муносабатлар қамрови кенгайиб бораётганида ҳам яққол намоён бўлмоқда.
 
Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ва Кембриж университети нашриётининг ҳамкорлиги илмий-таълим соҳалар орқали алоқаларни кенгайтиришни кўзлайди. Ушбу ҳамкорлик 2021 йилда Лувр музейида ўтадиган “Буюк ипак йўлидаги цивилизация ва маданиятлар“ кўргазмасига тайёргарлик ишлари доирасида бошланади. Кембриж университети нашриёти билан биргаликда таниқли тарихчи олим ва археолог Эдвард Ртвеладзенинг “Марказий Осиё цивилизацияси, мамлакатлари ва маданиятлари“ номли китоби чоп этилади.
 
– Юртингизга ташрифимиз давомида Ўзбекистон тарихи давлат музейида бўлдик, – дейди Кембриж университети нашриётининг ноширлик иши ва тадқиқотлар бўлими бошлиғи Льюис Бирчон. – Ундаги экспонатлар ғоят қизиқарлиги билан эътиборимизни тортди. Музейда Буюк ипак йўли тарихи, маданиятлар мулоқотини акс эттирувчи экспонатлар айниқса кўп экан. Бу Ўзбекистоннинг бой ўтмишидан, маданияти юксаклигидан далолатдир.

 

Н.Усмонова, ЎзА

Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Поделиться