Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Маданият вазири Наманган вилоятига ташриф буюрди
2019-02-25 | Маданият
24 февраль куни Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев Наманган вилоятига ташриф буюрди.
Ҳар бир маданият вазирининг ташрифи тизим ташкилотларининг ишлаш фаолиятини кўриш мақсадида ташкил этилмоқда. Чунки шахсан вазир ўзи тизим ташкилотларида айниқса, болалар мусиқа ва санъат мактаблари ва маданият марказларининг фаолиятини тубдан ўрганмоқда. Йиллар давомида йиғилиб қолган муаммоларни соҳанинг биринчи раҳбари шахсан кўздан кечириб, уларни турли кўмаклар асосида такомиллаштирмоқда. Тизим ташкилотларининг раҳбарлари ҳаммаси ҳам вазирнинг ўзига шахсан мурожаат этаётганда, муаммо ва камчиликлари тезда ҳал бўлишига ишонади.
Мана бу сафар ҳам Бахтиёр Сайфуллаев Наманган вилоятининг 5-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ҳамда Наманган туманидаги маданият марказига ташриф буюрди. Болалар мусиқа ва санъат мактабида ўқувчи ёшларимизга бугунги кунда яратилган шарт-шароитлардан унумли фойдаланилаётганини ўрганди. Ҳар бир синф хоналарини кўздан кечириб, тегишли топшириқларни берди.
Шунингдек, Наманган туманидаги маданият марказида баҳор фаслининг энг мазали таомларидан бири сумалак пиширилаётган дош қозон атрофида соҳа ривожини ният қилган ҳолда сумалакни аралаштирди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги