Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Соҳани ривожлантириш йўлида

2019-03-05 | Маданият

4 март куни Маданият вазирлигида вазирлик ходимлари ва тизим ташкилотларининг раҳбарлари иштирокида мажлис бўлиб ўтди. Йиғилиш Давлат раҳбарининг ва Ҳукумат қарор ва фармойишларининг ижроси юзасидан танқидий муҳокамасига бағишланди.

Йиғилишда Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими Мурод Мажидов ҳам иштирок этиб, Маданият вазири ва унинг ўринбосарларини Ҳуқумат раҳбари ҳамда унинг ўринбосари томонидан берилган “I Халқаро мақом санъати анжуманини ташкил этиш ва ўтказишга қўшган салмоқли ҳиссаси ва фаол иштироки учун” Ташаккурномалари билан тақдирлади.

Сўнг, Маданият вазири Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” 2018 йил 28 ноябрдаги ПҚ-4038-сонли қарорига алоҳида урғу бериб, бир қатор бажарилган ва бажарилиши зарур бўлган масалаларга тўхталди, яъни Маданият вазирлиги ҳузурида ихтисослашган махсус реставрация-тиклаш илмий-тадқиқот тузилмасини ташкил этиш, Маданият вазирлиги тасарруфидаги таълим муассасалари битирувчиларини муносиб иш билан таъминлаш мақсадида “Карьера кунлари”ни ўтказиш; Чекка ва олис тоғли ҳудудлардаги аҳолига маданий хизматлар кўрсатишни йўлга қўйиш мақсадида махсус мусиқий техник ускуналар билан жиҳозланган 2 та маҳаллий ихтисослаштирилган “Автоклуб” транспорт воситасини Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳисобидан харид этиш орқали Андижон ва Навоий вилоятларида тажриба лойиҳаси сифатида амалга киритиш; маданият марказларда Ўзбекистон халқ артистлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари, эстрада хонандалари ҳамда мақом ансамблларининг концерт дастурларини ташкил этиш ва ўтказиш; Ўзбекистоннинг кўҳна ва бой маданий меросини халқаро миқёсда эътироф этилишига эришиш мақсадида “Саҳродаги қасрлар” (Қорақалпоғистон Республикаси), “Хонбанди” (Жиззах вилояти), “Сармишсой қоятош расмлари” (Навоий вилояти), “Зараутсой қоятош расмлари”, “Қадимий Термиз” (Сурхондарё вилояти) объектларини ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритиш чораларини кўриш; “Ўзбек давлат цирки” давлат муассасаси томонидан аҳолининг цирк томошаларига бўлган қизиқишларини эътиборга олган ҳолда томоша дастурларини шакллантириш ҳамда Корақалпоғистон Республикаси ва Тошкент вилояти туман ва шаҳарларига кўчма циркларнинг гастроль сафарларини ташкил этиш; истеъдодли ва истиқболли ёшларни маданият ва санъатга кенг жалб этиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида маданият ва санъат соҳасида кенг қамровли ва яхлит тизимни ташкил қилувчи, уч босқичдан иборат “Бойчечак” болалар, “Парвоз” ўсмирлар, “Ифтихор” ёшлар ижодий жамоаларини ташкил этиш ҳамда умумхалқ байрамлари арафасида уларнинг ҳисобот концертларини ўтказиш; 27 март — Халқаро театр кунини кенг жамоатчилик иштирокида ижодий учрашувлар ва театрлаштирилган бадиий кечаларни ўтказиш каби турли бошқа вазифа ҳамда топшириқлар кўриб чиқилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Маданият вазирининг Наманган вилоятига ташрифи чоғида 404та маданият масканлари кўздан кечирилиб, фаолияти ўрганилди. Ушбу ҳисоботида вазир ҳар бир тизим ташкилотининг ёшлар билан ишлаш борасидаги фаолиятини танқидий муҳокама қилди. Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича вазирлик бошқарма бошлиқларига режа-йўналишни сўзлаб ўтди.

Сўнги икки йил давомида бошқа соҳалар каби Маданият вазирлигида ишлаш принциплари тубдан ислоҳ қилинмоқда, бу албатта биринчи навбатда Ҳурматли Юртбошимизнинг маданият ва санъат соҳасига бераётган эътиборлари туфайлидир. Ҳар қадамни етти ўлчаб, бир кесишни ўзи бўлмайди, чунки соҳани такомиллаштириш йўлида хатоликлар қилишга йўл қўйилмаслигимиз лозим.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Поделиться