Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Маданият

Жамоалар Регистонда куйламоқда

28.08.2019МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган “Шарқ тароналари” XII халқаро мусиқа фестивали иштирокчилари 27 август куни танлов дастури бўйича чиқишларини бошлади.

ЮНЕСКО Бош директори Бухорода бўлди

28.08.2019МаданиятМанба: ЎзА

ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган Бухоро шаҳрида умумбашарий қийматга эга турли даврларга мансуб 300 дан ортиқ меъморий ёдгорлик жойлашган.

Ҳиндистондаги «Ҳиндистон — Ўзбекистон» дўстлик жамияти раиси Анил Кумар Шастри Тошкентдаги диққатга сазовор жойларда бўлди

27.08.2019МаданиятМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Ҳиндистондаги «Ҳиндистон — Ўзбекистон» дўстлик жамияти раиси Анил Кумар Шастри бошчилигидаги делегацияси юртимизга ташриф буюрди. 

Ипак йўлидаги маданий мерос асраб-авайланади

27.08.2019МаданиятМанба: ЎзА

Самарқандда давом этаётган “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали доирасида бугун Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва ЮНЕСКОнинг Осиё ва Тинч океани минтақаси номоддий маданий мероси халқаро ахборот ва ҳамкорлик маркази (ICHCAP) ўртасида Ипак йўлидаги маданий меросни сақлаш бўйича меморандум имзоланди.

Маданият вазири журналистларга маълумот берди

27.08.2019МаданиятМанба: ЎзА

Самарқанд шаҳрида “Шарқ тароналари” XII халқаро мусиқа фестивали матбуот маркази томонидан маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот анжумани ўтказилди.

Маданий меросни асраш дунё халқлари бирдамлигига боғлиқ

27.08.2019МаданиятМанба: ЎзА

Самарқанд шаҳридаги Форумлар саройида 26 август куни “Моддий ва номоддий маданий меросни асраш: долзарб муаммолар ва уларни ҳал қилиш стратегияси” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.

«Шарқ тароналари» – турли цивилизациялар, халқлар ва миллатлар ўртасида ўзига хос маданий ҳамкорлик ҳамда мулоқот майдони

27.08.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 август куни «Шарқ тароналари» ўн иккинчи халқаро мусиқа фестивалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Ўзбекистон Президенти ЮНЕСКО Бош директорини қабул қилди

27.08.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Самарқанд шаҳрида БМТнинг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) Бош директори Одри Азулени қабул қилди.

Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

26.08.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президентнинг кўрсатмасига мувофиқ Имом Бухорий мажмуасини реконструкция қилиш ва кенгайтириш кўзда тутилган. Симметрик тарзда иккита масжид ва тўртта минора қуриш, йўлдан кириб келишда хиёбон, унинг атрофида кичик меҳмонхоналар ва битта йирик отель, бошқа инфратузилма объектларини бунёд этиш режалаштирилган.

ЮНЕСКО Бош директори Самарқанд билан танишди

26.08.2019МаданиятМанба: ЎзА

Юртимизда меҳмон бўлиб турган БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) Бош директори Одри Азуле хоним Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А.Абдуҳакимов ҳамроҳлигида Самарқанд шаҳридаги тарихий-маданий обидаларга ташриф буюрди.

Мактаб таълимини ривожлантириш умумхалқ ҳаракатига айланиши зарур

26.08.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 23 август куни халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон миллий матбуот маркази эълони

23.08.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон миллий матбуот маркази

Бугун 23 август соат 15.00да Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти иштирокида “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, “Мустақиллик” байрамига тайёргарлик кўриш бўйича ўтказилаётган профилактик тадбирлар” мавзуида матбуот анжумани  ва анжумандан сўнг coffee time бўлиб ўтади.

“Ёшлар кутубхонаси“ лойиҳаси доирасида 12 номда китоб чоп этилди

23.08.2019МаданиятМанба: ЎзА

Тошкентдаги “Китоб олами“ мажмуасида “Ёшлар кутубхонаси“ лойиҳаси доирасида чоп этилган янги китобларнинг тақдимоти бўлиб ўтди.

Сурхондарё халқаро форум меҳмонларини кутмоқда

22.08.2019МаданиятМанба: ЎзА

Термизда жорий йилнинг 24-25 август кунлари бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон – цивилизациялар чорраҳаси“ номли халқаро археологик форумга пухта тайёргарлик кўрилди.

Тошкентда хоккей бўйича халқаро турнир ўтказилади

22.08.2019СпортМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

 23-24 август кунлари пойтахтимиздаги кўп тармоқли “Humo Arena” муз саройида хоккей бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб халқаро турнир ўтказилади.

Маданий мерос ҳафталиги доирасида халқаро конгресс иш бошлади

22.08.2019МаданиятМанба: ЎзА

Жорий йилнинг 22-27 август кунлари Ўзбекистоннинг тўртта шаҳрида “Ўзбекистон – буюк йўллар ва цивилизациялар чорраҳаси: империялар, динлар, маданиятлар” мавзусида маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтиши белгиланган эди.

Маданий мерос ҳафталиги: Нима? Қаерда? Қачон?

22.08.2019МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

21 август куни Тошкент шаҳридаги Ёшлар ижод саройида “Ўзбекистон – буюк йўллар ва цивилизациялар чорраҳаси: империя, дин, маданият” мавзусидаги мерос ҳафталиги (22 – 27 август) олдидан матбуот анжумани ташкил этилди.   

Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари "Рамзан Қодиров" масжиди очилишида қатнашади

22.08.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси

22 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодировнинг таклифига биноан Шали шаҳрида бунёд этилган муҳташам масжиднинг очилиш тадбирида иштирок этиш учун ушбу давлатга жўнаб кетди. Ўзбекистон делегацияси таркибига ҳукумат вакиллари, уламолар, мударрислар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари киритилган.

Мустақиллигимизнинг 28 йиллигига бағишланди

22.08.2019МаданиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида Ўзбекистон санъат усталарининг асарлари кўргазмаси очилди.