Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Мустақиллигимизнинг 28 йиллигига бағишланди

2019-08-22 | Маданият

Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида Ўзбекистон санъат усталарининг асарлари кўргазмаси очилди.

Мустақиллигимизнинг 28 йиллигига бағишланган кўргазманинг очилишида давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, маънавият тарғиботчилари, таниқли рассомлар, санъатшунос олимлар, академиклар, ижодкорлар, кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Кўргазма экспозициясида таниқли ва ёш ижодкорларнинг охирги йилларда яратилган асарлари намойиш этилди. Кўргазмадан рангтасвир, графика, кичик ҳажмдаги ҳайкалтарошлик ва халқ амалий санъати асарлари ўрин олган.

Римма Гаглоева, Файзулла Аҳмадалиев, Ҳаким Мирзаҳмедов, Дилором Мамедова, Хуршид Зиёхонов, Иброҳим Валихўжаев, Аҳмад Бобоев, Тоҳир Каримов, Татьяна Фадеева ва бошқа бир қатор рассомлар гўзал диёримизнинг кўркам кўчалари, тарихий обидалари, кенг водийлар тасвири, ўзбек аёлларининг тимсоли ҳамда Ватанни тараннум этувчи асарлари билан иштирок этмоқда.

– Ҳар йили мустақиллигимизга бағишланадиган кўргазмаларга рассомларимиз алоҳида тайёргарлик кўришади, – дейди Ўзбекистон халқ рассоми Рустам Ҳудойберганов. – Бу галги байрам кўргазмасида ҳам улар йил давомида тайёрлаган энг сара асарлари билан қатнашмоқда. Уларда асосан бизнинг тарихимиз, мустақиллик остонасидаги ва ундан кейинги йиллар, юртимизнинг энг улуғ байрамлари акс эттирилган. Мен кўргазмада икки асарим билан қатнашяпман.

Кўргазмадаги барча асарлар ўзбек ижодкорларининг ўзига хос ижодий изланишларини намоён этган.

 

Гулноза БОБОЕВА, Отабек МИРСОАТОВ (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться