Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ЮНЕСКО Бош директори Самарқанд билан танишди

2019-08-26 | Маданият

Юртимизда меҳмон бўлиб турган БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) Бош директори Одри Азуле хоним Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А.Абдуҳакимов ҳамроҳлигида Самарқанд шаҳридаги тарихий-маданий обидаларга ташриф буюрди.

Одри Азуле хоним Амир Темур мақбараси, Шоҳи Зинда ёдгорлик мажмуаси, Хўжа Дониёр зиёратгоҳи ва Бибихоним масжиди билан танишув чоғида ушбу тарихий обидаларнинг архитектураси, уларнинг безакларига алоҳида эътибор қаратди. Бу иншоотлардаги ҳар бир детал маълум бир маъно-мазмунга эгалигини қайд этиб, уларни асраб-авайлаш зарурлигини таъкидлади.
“Афросиёб” музейидаги деворий суратлар ва уларда акс этган манзара ҳам ЮНЕСКО Бош директорида ҳайрат уйғотди. Бу деворий сурат инсоният ўтмишининг қанчалик серқирра ва бойлигидан далолат бериши таъкидланди. Айниқса, деворий суратларда шоҳ саройидаги қабул маросимида созанда ва хонандаларнинг акс эттирилгани бу заминда азалдан мусиқа, санъат ривож топганлигини кўрсатади.
 
Юқори мартабали меҳмон Регистон майдонига келиб, эсдалик учун суратга тушди.
 

 

Ғолиб ҲАСАНОВ, Алишер ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА 

Манба: ЎзА

Поделиться