Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамоалар Регистонда куйламоқда

2019-08-28 | Маданият

Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган “Шарқ тароналари” XII халқаро мусиқа фестивали иштирокчилари 27 август куни танлов дастури бўйича чиқишларини бошлади.

Перунинг “Луз Катарине” жамоаси бу галги фестиваль танловида биринчи мусиқий дастурни намойиш этган жамоа сифатида тарихда қоладиган бўлди.

– Бундан йигирма йил олдин китобда Самарқанд ҳақида ўқиб, бу шаҳарга мафтун бўлиб қолганман, – дейди Луз Катарине хоним. – Шундан буён Самарқандга келишни орзу қилардим. Мана “Шарқ тароналари” фестивали туфайли дунёнинг энг қадимий ва гўзал шаҳрига келганимиздан жуда хурсандмиз. Танловда ҳам биринчи бўлиб чиқишимиз бизга ўзгача қувонч бағишлаши билан бирга катта масъулият ҳам юклади. Бу гўзал майдонда қўшиқ куйлашнинг гашти бошқача экан. Перу халқининг тўртта миллий, халқ қўшиқларини тайёрлаб келган эдик. Томошабинлар катта қизиқиш билан тинглаб, олқишлаб тургани бизга далда бўлди.

Шундан сўнг, Кореянинг “Эулссу” фольклор санъати жамоаси, Бангладешнинг “Шилпакала академи”, Афғонистоннинг “Ҳафт гоҳ” гуруҳи фестивалга тайёрлаб келган дастурларини тақдим этди.

Шунингдек, танловнинг дастлабки кунида Мўғулистон, Португалия, Сингапур, Туркманистон, Озарбайжон ва Ўзбекистон вакиллари,  Голландия, Ироқ, Туркия давлатларининг халқаро “Мундис трио” жамоалари ўз мусиқий дастурларини томошабинлар ва ҳакамлар эътиборига ҳавола қилди.

Фестивалнинг бошқа иштирокчилари эса Самарқанд шаҳри ва Тойлоқ туманидаги маданият ва истроҳат боғларида ўз концерт дастурларини намойиш этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Поделиться