Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Маданият

India’s Best Awards – 2019: Ўзбекистон “Маданий-тарихий мерос бўйича энг яхши туристик йўналиш” сифатида эътироф этилди

18.11.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Ўзбекистон Ҳиндистонда бўлиб ўтган «India’s Best Awards - 2019» туризм тадбирининг “Маданий-тарихий мерос бўйича энг яхши туристик йўналиш” номинациясида ғолиб бўлди.

Ўзбекистон маданият кунлари Тожикистонда

13.11.2019МаданиятМанба: ЎзА

11-15 ноябрь кунлари Тожикистонда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилмоқда. Куни кеча Ўзбекистон делегациясини Душанбе халқаро аэропортида Тожикистон жамоатчилик вакиллари, маданият ва санъат намояндалари тантанали кутиб олди.

Жерaр Депaрдье ўз жaмоaси билaн Сaмaрқaндга келди

11.11.2019ЖамиятМанба: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Бугун, 11 ноябрь куни машҳур француз актёри Жерар Депардье бошчилигидаги делегация Самарқанд шаҳрига келди.

Навоий вилоятида "Тиббиёт ходимлари куни" муносабати билан тадбир ташкил этилди

08.11.2019Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

2019 йил ҳам тиббиётда ўзига хос ислохот ва янгиликлар йили бўлди десак муболаға бўлмайди. Энг муҳими, бугунги кунга келиб тиббий хизмат самарадорлиги ва сифатига баҳо беришда мезонлар бутунлай ўзгарди. Эндиликда соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳатларнинг натижаси таҳлил қилинганда статистик маълумотлар эмас, ҳалқимиз фаолиятимизга қандай баҳо бераётгани, аҳоли давлат томонидан яратилган замонавий тиббий хизматлардан нечоқлик бахраманд бўлаётганига асосий урғу берилмоқда.

Тожикистонда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади

08.11.2019МаданиятМанба: ЎзА

Тожикистон Республикасида жорий йилнинг 11-15 ноябрь кунлари Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади.

Ўзбек нонуштаси Халқаро кулинар чемпионатида ғолиб бўлди

08.11.2019МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Маълумки 6 ноябрь кунидан бошлаб пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” павильонида “Лаззатли Ўзбекистон” халқаро кулинар чемпионати бўлиб ўтмоқда. Чемпионат давомида ғолиблар ҳам аниқланиб келиняпти. Шунга кўра, гўшт, балиқ маҳсулотларидан таом тайёрлаш, карвинг ва этно-нонушта йўналиши бўйича илк мусобақалар ғолиблари аниқланди.

Жерар Депардье: «Ўзбекистон тарихий лаҳзаларни бошдан кечирмоқда»

07.11.2019МаданиятМанба: "Ўзбеккино" Миллий Агентлиги

Таниқли француз актёри Жерар Депардье Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди.

“Лаззатли Ўзбекистон” I Халқаро кулинария чемпионати матбуот анжумани бўлиб ўтди

06.11.2019МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

2019 йил 5 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги “Ёшлар ижод саройи”да “Лаззатли Ўзбекистон” биринчи Халқаро кулинария чемпионатига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

“Ипак йўли ёшлар нигоҳида” Халқаро фототанлов

05.11.2019МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Буюк Ипак йўли маданий меъросини тарғиб этиш мақсадида ЮНЕСКО навбатдаги “Ипак йўли ёшлар нигоҳида” мавзуси бўйича бадиий фотосуратлар танловини эълон қилди. Ушбу танловда 14 ёшдан 25 ёшгача бўлган ёшлар иштирок этиши мумкин.

Ўзбекистон халқ артисти Бернора Қориева билан ижодий учрашув

01.11.2019МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Жорий йилнинг 30 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббус доирасида - Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида, Республика ихтисослаштирилган эстрада ва цирк мактабида Ўзбекистон халқ артисти Бернора Қориева билан ижодий учрашув ташкил этилди. Тадбирда муассасанинг барча ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди.

Қўқон тарихи ва маданияти давлат музейига Англиялик мутахассисларнинг ташрифи

29.10.2019МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Жорий йилнинг 29 октябрь куни Қўқон тарихи ва маданияти давлат музейига Англия университети фахрий ўқитувчилари, профессорлари ва ҳунармандчилик турлари бўйича мутахассислари ташриф буюришди.

АҚШ элчиси Хивада

29.10.2019МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Жорий йилнинг 28 октябрь куни Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дэниел Розенблюм қадимий Хива шаҳрига ташриф буюрди.

Билим ва маърифат ҳафталиги

29.10.2019МаданиятМанба: ЎзА

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “INFOLIB UZBEKISTAN – 2019” VIII Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги бошланди.

STEAM Fest биринчи халқаро фестивали бўлиб ўтди

28.10.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

26 октябрь куни Тошкент шаҳридаги Ёшлар ижод саройида STEAM Fest биринчи халқаро фестивали бўлиб ўтди.

The Luxury Symposium 2019 тадбирида Ўзбекистон делегацияси иштирок этди

25.10.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

21-22 октябрь кунлари Деҳли шаҳри (Ҳиндистон)да The Luxury Symposium 2019 тадбири бўлиб ўтди. Ушбу анжуман турли давлатлар вакиллари, жаҳонга машҳур ижодкорлар, халқаро бизнес етакчилари, ишбилармонлар ва сармоядорларни бир платформада жамлади. Тадбир Luxury League нотижорат жамғармаси томонидан Ўзбекистон томон ҳамкорлигида ташкил этилган.

Ипак йўлининг қудрати: Ажойиб Хитой

25.10.2019МаданиятМанба: ЎзА

Тошкент фотосуратлар уйида Хитой Халқ Республикаси ташкил топганининг 70 йиллиги муносабати билан “Ипак йўлининг қудрати: ажойиб Хитой” номли кўргазма ташкил этилди.

Душанбе шаҳрида ўзбек тили байрами

24.10.2019МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 21 октябрь куни Ўзбекистоннинг Тожикистон Республикасидаги Элчихонасида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида"ги Қонуни қабул қилинганлигининг ўттиз йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Хитой – Марказий Осиё: ҳамкорликнинг янги имкониятлари

23.10.2019СиёсатМанба: ЎзА

Хитой Халқ Республикасининг Наньнин шаҳрида "Хитой – Марказий Осиё" VII ҳамкорлик форуми бўлиб ўтди. Форумнинг асосий мақсади Хитой ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида турли жабҳалардаги алоқаларни янада мустаҳкамлашга қаратилган.