Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Туризм соҳасига қизиқаётган инвесторлар диққатига
2019-03-06 | Туризм
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси туризм соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишда инвестициялар жалб этишни қўллаб-қувватлайди.
Шу жумладан, Қўмита Жиззах вилояти Зомин тумани “Пишағор” қишлоғи “Чопон” фермер хўжалигида агро-эко-зиёрат туристик масканларини ташкил этишга оид лойиҳа ишлаб чиқилганлиги тўғрисида хабар қилади.
Ушбу лойиҳа юзасидан салоҳиятли инвесторлар ва тадбиркорлар +99898 314-68-69 (Ёқубжон Хасанов) ёки Қўмитанинг +99895 193-34-02 телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкин.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги