Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Покистонда Ўзбекистон сайёҳлик маркази иш бошлади

2019-03-06 | Туризм

Тадбирда таъкидланишича, Ўзбекистон Покистон учун узоқ йиллар давомида тарихий сивилизация ўчоғи бўлган Марказий Осиё билан боғловчи ришта бўлиб хизмат қилган. Ушбу марказ Ўзбекистон–Покистон муносабатларини ривожланишига хизмат қилибгина қолмасдан. Ўз навбатида Покистон бўйлаб юртимиз туристик салоҳиятини кенг ёйишда муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида Покистон билан тўғридан-тўғри мунтазам ҳаво транспорт алоқасига эга мамлакат ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ушбу ахборот маркази Покистон–Марказий Осиё муносабатларида мустаҳкам кўприк бўлиши билан бирга Покистон бўйлаб юртимиз туристик салоҳиятини кенг ёйишда муҳим аҳамиятга эга бўлишига ишонч билдирилди.

Тадбирда сўзга чиққан мамлакатимизнинг Покистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Фурқат Сиддиқов “Ўзбекистон сайёҳлик ахборот маркази” ҳақида сўз юритар экан, юртимизда ҳар жабҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, хусусан, таълим муассасалари, бизнес имкониятлари, мамлакат саноати ва сайёҳлик имкониятлари ҳақида маълумот бериб ўтди. Шунингдек, Ўзбекистон Покистон фуқароларини юртимизда таълим, бизнес ва туризм соҳаларидаги фаолиятларини олиб боришлари учун кенг имкониятлар тақдим этишини таъкидлади.

Покистон томони эса ушбу марказнинг очилиши Покистон ёшлари учун қулай имконият бўлиши ҳамда икки давлат туристик алоқаларини ривожланиши Покистонликларни ўзларининг илдизлари ва маданиятини топиш учун Ўзбекистонга сафар қилишлари аҳамиятли эканлиги ҳақида таъкидлаб ўтишди.

Қайд этилганидек, жорий йилнинг март ойидан эътиборан, ФлйДубаи авиакомпанияси томонидан Покистон –Тошкент авиа рейси йўлга қўйилди. Бу эса ўз навбатида Тошкент билан Покистоннинг бошқа ҳудудлари ўртасида алоқаларни ривожланишига хизмат қилади.

Аввал хабар берганимиздек, шу кунга қадар Лаҳор– Тошкент авиақатнови йўлга қўйилган эди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться