Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Тожикистон Республикаси туризм қўмитаси делегацияси Самарқандда
2019-03-19 | Туризм
Жорий йилнинг 15-17 март кунлари Тожикистон Республикаси Туризм қўмитаси делегация аъзолари (16 нафар) Самарқанд шаҳрига ташриф буюришди. Ташрифдан кўзланган мақсад икки давлат ўртасида туризм соҳасини босқичма-босқич ривожлантириш юзасидан тажриба алмашиш ҳамда Самарқанд вилоятида туризм соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш ҳисобланади.
Меҳмонларга Самарқанднинг туризм салоҳияти, Республикада соҳада амалга оширилаётган ишлар, янги қабул қилинган қарорлар ҳамда уларнинг мақсади ва моҳияти, гидларни сертификациядан ўтказиш фаолияти, шунингдек, ҳунармандчилик маҳсулотларини етиштириш бўйича презентациялар қилинди.
Презентация сўнгида меҳмонларга Туризмни ривожлантириш департаменти томонидан вилоятнинг туризм салоҳиятини акс эттирувчи эсдалик совғалари топширилди.
Шу билан бирга, ташриф давомида меҳмонлар шаҳримизнинг диққатга сазовор масканлари, жумладан: дастлаб Ҳазрати Хизр мажмуаси, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримов мақбараси, сўнгра, Амир Темур мақбараси, Регистон ансамбли ҳамда Самарқанд вилояти Паяриқ туманидаги Имом ал-Бухорий мажмуасини зиёрат қилишди. Делегация ташрифи давом этмоқда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги