Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Қорақалпоғистонда туризм: Туроператорлар ва ОАВ учун янги сайёҳлик йўналишлари очилмоқда
2019-03-14 | Туризм
14 -16 март кунлари Қорақалпоғистон ва Хоразмда туроператорлар ва ОАВ вакиллари учун инфо-турлар ташкил этилмоқда.
Инфо-турнинг биринчи куни Нукус аэропортига етиб келган меҳмонларни Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туман ҳокимияти ва Туризмни ривожлантириш бўйича ҳудудий бошқарма вакиллари кутиб олишди.
Биринчи навбатда, тадбир иштирокчилари Чимбой туманига йўл олишди ва Зиёрат-туризм объектлари бўлган таниқли қорақалпоқ шоирлари – Бердақ, Кунхўжа ва Ахимбетларнинг мақбараларини зиёрат қилишди.
Инфо-тур дастури давомида меҳмонлар Чимбой туманидаги ҳунармандлар кўргазмасига ташриф буюришди. Улар орасида ўтовлар ясаш, анъанавий-миллий ва амалий санъат экспозициялари ва бошқаларни тайёрлаш бўйича устахоналарни учратиш мумкин. Бу ерда меҳмонларни ўтовларни тайёрлаш ҳамда ўрнатиш санъати, шунингдек мазкур ажойиб турар-жойнинг тарихи билан таништириш мақсадида маҳорат дарслари ташкил этилди.
Тадбир дастури бўйича кейинроқ Савитский номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи “Улли ҳовли”, “Нуруллабой” мажмуалари, “Ичан-Қалъа” давлат музей-қўриқхонаси ва бошқа кўплаб масканларга ташриф буюриш режалаштирилган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги