Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро алоқалар

Президент Шавкат Мирзиёев номига қутловлар

31.12.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Янги – 2020 йил кириб келиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар, ҳукуматлар ва парламентлар, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарларидан Президентимизга янги муваффақиятлар ва бахт-саодат, Ўзбекистон халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ изҳор этилган самимий қутловлар келмоқда.

Ўзбекистон ва Туркия Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар

31.12.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 31 декабрь куни Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқот қилди.

Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов телефон орқали сўзлашдилар

30.12.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 декабрь куни Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.

Ўзбекистон Президенти Қозоғистоннинг Биринчи Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

30.12.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 декабрь куни Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти - Элбоши Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президентига таъзия билдирди

28.12.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олмаота шаҳрида рўй берган авиаҳалокат оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаевга таъзия мактуби йўллади. Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларнинг барчаси тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича музокаралар тўғрисида

27.12.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 21-27 декабрь кунлари Қарши шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро қўшма комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

Жаҳонгир Артикходжаев хорижий кузатувчи Адиш Агарвала билан учрашди

25.12.2019СиёсатМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Суҳбат аввалида Ҳиндистондаги Халқаро юристлар кенгаши президенти, ҳуқуқшунос Адиш Агарвала Тошкент шаҳар ҳокимига самимий ва дўстона қабул, ўзбекларгагина хос бўлган юксак меҳмоннавозлик учун миннатдорлик билдирди.

Парламент қуйи палатасида халқаро кузатувчилар билан учрашув ўтказилди

25.12.2019СайловМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси

2019 йил 24 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида мамлакатимизда парламенти ва маҳаллий Кенгашлар сайловида қатнашган халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар вакилларидан иборат кузатувчилар билан учрашув ўтказилди.

Ўзбекистонда Қозоғистон йили муносабати билан йил давомида ўтказилган тадбирлар

24.12.2019МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

2019 йил Ўзбекистон Қозоғистон йили деб эълон қилиниши муносабати билан йил давомида Ўзбекистонда ўтказиладиган Тадбирлар режаси тасдиқланган.

“Ўзбекистон-Тожикистон” дўстлик жамияти фаолияти билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди

23.12.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев ва Тожикистон Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Содиқ Имомий ўртасида учрашув ўтказилди.

Президент Санкт-Петербургга жўнаб кетди

20.12.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Японияга расмий ташрифи доирасидаги тадбирлар якунланди.

АҚШ халқаро стратегик тадқиқотлар ассоциацияси президенти Грегори Копли Қуролли Кучлар академиясига ташриф буюрди

19.12.2019Хавфсизлик соҳасиМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясига халқаро кузатувчи – Америка Қўшма Штатлари халқаро стратегик тадқиқотлар ассоциацияси президенти Грегори Копли ташриф буюрди.

Президент Вакиллар палатасида учрашув ўтказди

19.12.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Японияга ташрифи учинчи куни ушбу мамлакат парламентининг қуйи палатасида учрашувдан бошланди.

Япония парламентининг Ўзбекистон билан дўстлик лигаси аъзолари билан самимий учрашув

18.12.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Япония парламентининг Ўзбекистон билан дўстлик лигаси вакиллари билан учрашди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Япония Бош вазири ўринбосарини қабул қилди

18.12.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 декабрь кунининг иккинчи ярмида Токио шаҳридаги Акасака қароргоҳида Япония Бош вазири ўринбосари, молия вазири Таро Асони қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари Япония пойтахтига келди

18.12.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

"Ханэда" халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Президентини Япония таълим, маданият, спорт, фан ва технологиялар, таълим тизимини тиклаш масалалари вазири Хагиуда Коичи, Япония Ташқи ишлар вазирлигининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Хидеки Уяма ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Президент Токиога учиб кетди

18.12.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташрифининг Нагоядаги тадбирларга бой дастури ўз ниҳоясига етди.

Транспортда хавфсизликни таъминлашни такомиллаштириш соҳасида ҳамкорлик

17.12.2019Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Шу кунларда Хитой Халқ Республикаси Жамоат хавфсизлиги вазирлиги темир йўллар Академиясининг бошлиғи ўринбосари Ху Чуаньпин бошчилигидаги делегацияси мамлакатимизга ташриф буюрган.

Тунис давлатида XI Исломий конференция ўз ишини бошлади

17.12.2019МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Бугун Тунис давлатида “Ислом дунёсида замонавий маданий сиёсатни ривожлантириш йўлида” номли маданият вазирларининг 11-Исломий конференцияси бошланди.

Японияда Нагоя шаҳри мэри Т.Кавамура билан учрашув бўлиб ўтди

17.12.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташрифига тайёргарлик кўриш доирасида Японияда сафарда бўлган инвестициялар ва ташқи савдо вазири жорий йил 17 декабрь куни Нагояга ташриф буюриб, Нагоя шаҳри мэри Т.Кавамура билан учрашди. Ўзбекистон делегацияси таркибида учрашувда Тошкент шаҳри ҳокими Ж.Ортиқхўжаев ҳам иштирок этди.