Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Парламент қуйи палатасида халқаро кузатувчилар билан учрашув ўтказилди

2019-12-25 | Сайлов

2019 йил 24 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида мамлакатимизда парламенти ва маҳаллий Кенгашлар сайловида қатнашган халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар вакилларидан иборат кузатувчилар билан учрашув ўтказилди.

Учрашув аввалида меҳмонларга Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг фаолияти, парламент қуйи палатасининг фракциялари ва қўмиталари иш услублари хусусида батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, юртимизда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилиб, ҳаётга самарали татбиқ этилаётган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар тўғрисида сўзлаб берилди.

Ўз ўрнида, юртимизда куни кеча якунига етган йирик сиёсий тадбир — парламент ва маҳаллий Кенгашларга ўтказилган сайлов мавзуси учрашувнинг энг асосий мавзуси бўлди.

Қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси асосида, очиқ-ошкора, шаффоф тарзда, демократик тамойилларга мос ўтказилган сайлов мамлакат тараққиётининг янги босқичида муҳим аҳамият касб этади.  Шу жиҳатдан сайлов қонунчилигининг мустаҳкам асоси бўлиб хизмат қилган Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси, унинг мазмун-моҳияти, аҳамияти, мазкур ҳужжатда ўз ифодасини топган янгиликлар иштирокчиларнинг эътирофига сазовор бўлди. 

Ўз навбатида, халқаро кузатувчилар томонидан Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини ишлаб чиқишда халқаро ташкилотларнинг таклиф ва тавсиялари инобатга олингани, шунингдек, илғор халқаро тажрибалар имлементация қилинганига ижобий баҳо берилди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг сайлов қонунчилигини янада тамомиллаштириш борасидаги дадил қадамлари, бу борадаги амалий саъй-ҳаракатлари диққатга молик экани қайд этилди.

Учрашув давомида юртимизда кечган сайлов жараёнлари юқори савияда ташкил этилгани, янги сиёсий технологиялардан унумли фойдаланилгани, аҳолининг сиёсий маданияти юксалиб бораётгани, хусусан, илк бор овоз бераётган ёшларнинг фаоллиги кузатилгани таъкидлаб ўтилди. Айниқса, жисмоний имконияти чекланган сайловчиларга яратилаётган шароитлар эътиборга молик экани қайд этилди.

Халқаро кузатувчилар мамлакатимизнинг турли ҳудудларидаги сайлов округлари ҳамда участкаларида ўз миссиясини бажариш чоғида гувоҳи бўлган, ўрганишга арзигулик ҳолатлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтдилар.

Конструктив, самимий кечган учрашув доирасида халқаро кузатувчилар Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлислар залини томоша қилдилар ҳамда парламент музейи фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси

Поделиться