Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистонда Қозоғистон йили муносабати билан йил давомида ўтказилган тадбирлар
2019-12-24 | Маданият
2019 йил Ўзбекистон Қозоғистон йили деб эълон қилиниши муносабати билан йил давомида Ўзбекистонда ўтказиладиган Тадбирлар режаси тасдиқланган.
Мазкур Тадбирлар режаси 3 бўлимдан (сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар) иборат бўлиб, 85 та тадбирларни ўз ичига олган. Шу кунга қадар, Қозоғистон томонидан мамлакатимизда қатор тадбирлар ўтказилди. Жумладан:
6-10 апрель кунлари Термиз шаҳрида ўтказилган Халқаро бахшичилик санъати фестивалида қозоғистонлик Улжан Байбусинова иштирок этиб, Гран-при мукофотини қўлга киритди;
12 апрель куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикасида Қозоғистон Республикаси йилининг расмий очилиш маросими ўтказилди, унда Қозоғистоннинг 700 га яқин санъат усталари иштирок этди;
11 апрель - 11 май кунлари Ўзбекистон давлат санъат музейида Қозоғистон музейларининг “Буюк дашт: тарих ва маданият” номли кўргазмаси ўтказилди;
16 апрель куни Тошкент шаҳрида VI Ўзбекистон-Қозоғистон бизнес форуми ўтказилди, икки томондан 220 га яқин тадбиркорлар иштирок этди.
22-26 апрель кунлари Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида “Қозоғистон-Ўзбекистон: ҳамкорликнинг янги қирралари” номли китоб кўргазмаси ташкил этилди.
10-21 май кунлари Тошкент шаҳрида Қозоғистон таълим кунлари ўтказилди. Унда Қозоғистоннинг 40 га яқин олий таълим муассасалари иштирок этди.
11-12 май кунлари Қозоғистоннинг “Салтанат” давлат рақс театри Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида концерт намойиш этди.
15-16 май кунлари “Ўзбеккино” МА ва “Қозоқфильм” АЖ билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида Қозоғистон кино кунлари ўтказилди.
13-18 май кунлари Жамбил вилоятининг ижодий жамоасидан ташкил топган делегация Жиззах вилоятида турли концертлар, спектакллар намойиши ва маҳорат дарслари ўтказди.
Май ойида Ўзбек миллий академик драма театрида “Абай” спектакли саҳналаштирилиб, намойиш этилди.
3-4 июнь кунлари Ўзбек миллий академик драма театрида Кастанай вилоятининг И.Омаров номидаги қозоқ театрининг “Хан Кене” ва “Айман-Шолпан” спектакли намойиш этилди.
4-15 июнь кунлари Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида Қозоғистон Республикасининг “Астана опера” театри жамоаси томонидан қўйилган спектакль намойишлари ўтказилди.
Июнь ойи давомида Қозоғистон Республикаси Қустанай вилояти И.Омаров номидаги вилоят қозоқ драма театрининг Ўзбекистонга гастроль сафари уюштирилди.
10-14 июль кунлари Марғилон шаҳрида ўтказилган Халқаро фольклор мусиқа фестивалида Қозоғистондан “Астар” жамоаси иштирок этиб, “Аждодларни унутилаётган урф-одатларини тараннум этгани учун” номинацияси билан тақдирланди.
10 ва 13 июль кунлари Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида Қозоғистоннинг “Астана опера” давлат опера ва балет театринниг “Абай” ва “Мадам Баттерфляй” спектакли намойиш этилди.
14 август куни Ўзбекистон миллий академик театрида Р.Отарбаевнинг “Нарком Жургенов” номли спектакли намойиши ўтказилди.
14 август куни Навоий вилоятининг Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройида ҳамда Томди ва Учқудуқ шаҳарларида Қозоғистоннинг Қизилўрда вилоят филамониясининг концерти ўтказилди.
22-25 август кунлари Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида Қозоғистон Республикасининг “Астана балет” театри иштирокида спектакль намойишлари ўтказилди.
сентябрь кунлари Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳамда В.Успенский номидаги РИМАЛда Д.Н.Назарбаев бошчилигидаги “Дегтар” гуманитар жамғармаси томонидан “Япония кузи” фестивали ўтказилди.
23-27 сентябрь кунлари Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрига Нурпеисов номидаги Қозоғистон Академик оркестри томонидан гастроль сафари уюштирилди.
24 сентябрь куни Ўзбекистон давлат консерваториясида “Қазақконцерт” давлат концерт ташкилоти томонидан “Астана сазы” номли концерт дастури ўтказилди.
26-27 сентябрь кунлари Қозоғистоннинг “Айгак” телерадиокомпанияси ўзбек халқининг тарихий ва маданий мероси акс этган филм суратга олиш мақсадида Тошкент шаҳрига ташриф буюрди.
3 октябрь куни Ўзбекистон давлат консерваториясида Қозоғистон Маданият ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда Қозоғистоннинг “Камерата Казахстана” мусиқа ансамблининг концерт дастури ўтказилди.
октябрь – 7 ноябрь кунлари Тошкент, Фарғона шаҳарларида Қозоғистонлик мусиқа ичрочилари ҳамда Ўзбекистон давлат филармонияси “Суғдиёна” халқ чолғу асбоблари оркестри билан кўшма концерт дастури ўтказилди.
10-12 октябрь кунлари Ўзбекистон давлат консерваториясининг залида Жамбил номидаги Қозоғистон давлат филармониясининг концерт дастури ўтказилди.
11 октябрь куни Қозоғистоннинг Актобе вилояти “Алоқай” қўғирчоқ театрининг тошкент шаҳрида “Кто заплетает гривы лошадям” спектакли ва қўғирчоқ шоуси ўтказилди.
14 октябрь куни Тошкент шаҳрида Қозоғистон халқ артисти Роза Римбаеванинг концерти ташкил этилди.
октябрь куни тошкент вилоятида Р.Сейтметова номидаги Туркистон мусиқали драма театри томонидан Р.Отарбаевнинг “Мустафо Чўқай” драммаси намойиш этилди.
29-30 октябрь кунлари давомида Ўзбекистон давлат консерваториясининг холлида Туркистон вилояти рассом ва фотографларининг “Шежipелi Туркестан” мавзусида кўргазма ташкил этилди.
30 октябрь куни Ўзбекистон давлат консерваториясининг залида Колдаяков номидаги Туркистон вилояти филармонияси ҳамда опера ва балет театри томонидан “Достыкты жырлаймы» номидаги концерт дастури ўтказилди.
30 октябрь – 3 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрига Қозоғистон Республикаси Академик немис драматик театри томонидан гастроль сафари уюштирилди.
Октябрь ойи давомида Тошкент шаҳридаги Қуролли кучлар музейида “Актебе жери-батырлар ели” Халқаро кўргазмаси ўтказилди.
3-6 ноябрь кунлари Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театрида Қозоғистон миллий академик Хореографияси томонидан концерт дастури ўтказилди.
6 ноябрь куни “Туркистон” санъат саройида Қозоғистон халқ артисти Макпал Жунусов ҳамда Қозоғистоннинг “Saz&Soul” ҳамда “Астана Сазы” ансамбллари иштирокида концерт дастури ўтказилди.
Жорий йилнинг декабрь ойида Қозоғистон Мустақиллик куни доирасида Туркистон вилояти филармониясининг концерти ташкиллаштирилиши режалаштирилган.
Ўзбекистонда Қозоғистон йилининг тантанали ёпилиш маросими жорий йилнинг 21 декабрь куни Ўзбекистон халқаро анжуманлар саройида ўтказилди.
Маълумот учун: 2018 ва 2019 йилларда Ўзбекистонда ўтказилган Халқаро мақом санъати анжумани, Халқаро бахши санъати фестивали, “Шарқ тароналари” Халқаро мусиқа фестивали ва Халқаро ҳунармандлар фестивалида Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазири фахрий меҳмон сифатида иштирок этган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги