Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро алоқалар

Ўзбекистон & Туркия: спорт соҳасидаги ҳамкорлик янада ривожланади

27.02.2020СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги делегацияси шу йил 22-23 февраль кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказилган “Анъанавий спорт турлари ва ўйинларини қўллаб-қувватлашда ҳукуматлар аҳамияти” мавзусидаги III Халқаро этноспорт Форумида иштирок этди.

Қозоғистонлик ҳамкорлар билан 22 миллион долларлик келишувга эришилди

27.02.2020ИқтисодиётМанба: ЎзА

Урганч шаҳрида бўлиб ўтган иккинчи Ўзбекистон – Қозоғистон ҳудудлараро ҳамкорлик форумида Тошкент вилояти делегацияси қозоғистонлик ҳамкорлар билан 22 миллион долларлик келишувга эришди.

Ўзбекистон Президенти Туркия Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

26.02.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Бугун, 26 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.  

Ўзбекистон ва Қозоғистон иккинчи ҳудудлараро ҳамкорлик форуми давом этмоқда

26.02.2020СиёсатМанба: ЎзА

Хоразм вилоятида ўтаётган Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида иккинчи ҳудудлараро ҳамкорлик форуми доирасида 26 февраль куни икки мамлакат ҳукумат раҳбарлари Абдулла Арипов ва Асқар Мамин иштирокида ҳукуматлар делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Хоразмда Ўзбекистон ва Қозоғистон иккинчи ҳудудлараро ҳамкорлик форуми ўтказилмоқда

26.02.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги

Хоразм вилояти Урганч шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича иккинчи ҳудудлараро ҳамкорлик форуми ўз ишини бошлади.

Беларусь Республикасининг аграр соҳадаги ютуқлари намойиши​

26.02.2020ИқтисодиётМанба: ЎзА

Тошкентда Ўзбекистон – Беларусь аграр форуми ҳамда икки мамлакат корхоналари маҳсулотлари кўргазмаси очилди.

Япония ва Корея Республикаси билан иқтисодий ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

25.02.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 февраль куни Япония ва Корея Республикаси билан икки томонлама инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишга бағишланган йиғилиш ўтказди.

Олмаота шаҳрида Қўшма демаркация комиссиясида Ўзбекистон ва Қозоғистон Ҳукуматлари делегацияларининг йиғилиши бўлиб ўтди

24.02.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2020 йилнинг 17-21 февраль кунлари Олмаота шаҳрида Қўшма демаркация комиссиясида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси Ҳукуматлари делегацияларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Япония Элчиси билан учрашув

21.02.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2020 йилнинг 20 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Япония Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ёшинори Фужияма билан учрашди.

Давлат раҳбарлари янги кутубхона билан танишди

21.02.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдоған рафиқалари ҳамроҳлигида Туркия Президенти ҳузуридаги Халқ кутубхонаси фаолияти билан танишди.

Шавкат Мирзиёев: Ҳар қайси давлат, ҳар қайси халқ интеллектуал салоҳияти, юксак маънавияти билан қудратлидир

20.02.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 февраль куни Анқара шаҳрида Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Халқ кутубхонасининг очилиш маросимида иштирок этди. 

Ўзбекистон Президенти туркиялик ишбилармонлар билан учрашди

20.02.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 февраль куни Анқара шаҳрида Туркиянинг етакчи компаниялари ва банклари раҳбарлари билан учрашди. 

Ўзбекистон Президенти ташрифи шарафига қабул маросими ўтказилди

20.02.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Расмий тадбирлар якунига етгач, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси Зироат Мирзиёева шарафига Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған ва унинг рафиқаси Эмина хоним томонидан қабул маросими ташкил этилди. Улар биргаликда суратга тушиб, самимий суҳбатлашди.

Давлат раҳбарлари музокаралар натижаларидан мамнунлигини билдирди

20.02.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Музокаралар якунида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши натижалари тўғрисида қўшма баёнотни имзоладилар.

Ўзбекистон – Туркия муносабатлари тарихида янги мулоқот формати

20.02.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Анқара шаҳрида 19 февраль куни Олий даражадаги Ўзбекистон–Туркия стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Туркия Президентларининг музокаралари бўлиб ўтди

19.02.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Туркия Республикаси Президенти саройида Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди.

Тошкентда I халқаро авиация форуми иш бошлади

19.02.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги

Бугун, 19 февраль куни Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар залида «Uzbekistan Airports, Aviation&Logistics Forum» Биринчи халқаро авиация форумига старт берилди. Форумни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ва Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири Элёр Ғаниев очиб берди.