Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Транспортда хавфсизликни таъминлашни такомиллаштириш соҳасида ҳамкорлик

2019-12-17 | Хавфсизлик соҳаси

Шу кунларда Хитой Халқ Республикаси Жамоат хавфсизлиги вазирлиги темир йўллар Академиясининг бошлиғи ўринбосари Ху Чуаньпин бошчилигидаги делегацияси мамлакатимизга ташриф буюрган.

Бугун, жорий йилнинг 17 декабрда хитой делегациясининг республикамиз ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармасида бўлиб, бош бошқарма бошлиғи Рустам Тошпулатов билан учрашув ўтказдилар.

Томонлар икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар. Таъкидланишича, хамкорликни ривожлантириш негизида, сўнги икки йил давомида Ўзбекистон ички ишлар органларининг 64 ходими Хитой Халқ Республикасига ташрифлари амалга оширилган бўлиб, ўз навбатида хитой полицияси вакилларидан 108 нафари юртимизга ташриф буюришган.

Учрашув давомида ХХР мутассади ходимлари, ўзбек ҳамкасблари билан Хитой темир йўл транспортида хавфсизликни таъминлаш бўйича амалий тажрибалари билан алмашдилар.    

Тадбир якунига кўра, томонлар мазкур соҳада тажриба алмашинувини давом эттиришга, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш масалаларида ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олдилар.

Хитой полиция вакилларининг мамлакатимизга ташрифлари давом этмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Поделиться