Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикаси Президенти Япония Бош вазири ўринбосарини қабул қилди

2019-12-18 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 декабрь кунининг иккинчи ярмида Токио шаҳридаги Акасака қароргоҳида Япония Бош вазири ўринбосари, молия вазири Таро Асони қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон билан Япония ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик муносабатлари ҳар томонлама мустаҳкамланиб бораётгани, шунингдек, савдо-иқтисодий ҳамкорлик кенгайиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этди.

Олий даражадаги ташриф арафасида икки мамлакатнинг кўп сонли компания ва банклари иштирокида ўтган мисли кўрилмаган даражадаги бизнес форумнинг юқори натижалари юксак баҳоланди.

Учрашувда инвестициявий, технологик, молиявий ва молиявий-техник ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда қишлоқ хўжалиги, энергетика ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни илгари суриш истиқболлари муҳокама қилинди.

Ташриф давомида солиқ соҳаси ва божхона иши бўйича имзоланаётган икки томонлама битимлар аҳамияти қайд этилиб, бу узоқ муддатли ишбилармонлик алоқаларни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиши таъкидланди.

Иқтисодиёт тармоқлари ва молия тизимини ислоҳ этишнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Поделиться