Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича музокаралар тўғрисида

2019-12-27 | Сиёсат

2019 йилнинг 21-27 декабрь кунлари Қарши шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро қўшма комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда икки мамлакат ишчи гуруҳлари томонидан 2019 йилда бажарилган ишлар сарҳисоб қилинди ҳамда 2020-йилги учрашувлар Режа-жадвали келишилди.

Бундан ташқари чегара масалалари бўйича Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг бўлажак йиғилишида тасдиқлаш учун қатор ҳужжатлар тайёрланди.

Музокаралар якунида делегациялар раҳбарлари Тўлқин Абдуллаев ва Мамед Мамедов тегишли Баённомани имзоладилар.

Учрашув конструктив ва анъанавий дўстона муҳитда ўтди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться