Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро алоқалар

Давлатимиз раҳбари Японияга келди

17.12.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 декабрь куни Японияга расмий ташриф дастуридаги биринчи манзил – Нагоя шаҳрига келди.

Президент Японияга жўнаб кетди

17.12.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Япония Бош вазири Синдзо Абэнинг таклифига биноан 17 декабрь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Токио шаҳрида Ўзбекистон-Япония бизнес-форуми форуми бўлиб ўтди

16.12.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

16 декабрь куни Токио шаҳрида Ўзбекистон-Япония бизнес-форуми форуми ўтказилиб, унда Ўзбекистон томонидан вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарлари, Япония томонидан эса ишбилармон доиралар вакиллари – йирик холдинглар, молиявий ташкилотлар ва кўп тармоқли саноат корпорациялари раҳбарлари иштирок этдилар.

Қатар Амирига табрик

16.12.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийни Мустақиллик куни билан табриклади.

Президент Баҳрайн Подшоҳини табриклади

16.12.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Баҳрайн Мустақиллиги байрами муносабати билан мамлакат Подшоҳи Шайх Ҳамад ибн Исо Ал Халифага қутлов йўллади.

Шавкат Мирзиёев байрам табриги йўллади

16.12.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 декабрь куни Қозоғистоннинг Биринчи Президенти - Элбоши Нурсултон Назарбоев ва Президент Қасим-Жомарт Тоқаевни Мустақиллик куни билан табриклади.

Ўзбекистон Президенти ЕХҲТ ДИИҲБ Сайловларни кузатиш миссияси раҳбарини қабул қилди

16.12.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 декабрь куни Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг (ЕХҲТ ДИИҲБ) Сайловларни кузатиш бўйича миссияси раҳбари Каетана де Зулуэта Оутрамни қабул қилди.

Ўзбекистон Президенти Нагоя шаҳри мэрини қабул қилди

12.12.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 декабрь куни Япониянинг Нагоя шаҳри мэри  Такаси Кавамурани қабул қилди.

Миллий кинология марказида Ҳамкорлик меморандуми имзоланди

12.12.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Миллий кинология марказида Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг ўқув ишлари бўйича проректори, профессор Бахтиёр Нарзиев иштирокида "Хизмат итларида учрайдиган касалликлар, даволаш ва уларни олдини олиш" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Катта қизиқиш ва зўр таассурот билан

12.12.2019Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Интерпол миллий марказий бюросида АҚШ Давлат департаменти ва Меҳнат вазирлиги делегацияси билан икки томонлама учрашув бўлиб ўтган эди. Хорижий делегация ўз ишини давом эттириб, пойтахтимизнинг Юнусобод тумани ИИОФМБ 7-сонли ИИБга ташриф буюрди.

Эрон Ислом Республикаси Саноат, конлар ва савдо вазири Р.Рахмоний билан учрашув бўлиб ўтди

12.12.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков жорий йил 11 декабрь куни вазирликлар, соҳа ташкилотлари раҳбарлари ва ишбилармонлардан иборат топган эрон делагациясининг юртимизга ташрифи доирасида Тошкентга келган Эрон Ислом Республикаси Саноат, конлар ва савдо вазири Р.Рахмоний билан учрашув ўтказди.

Жамшид Ходжаев ФАО делегацияси билан учрашди

11.12.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Қишлоқ хўжалиги вазирлигида ФАОнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий вакили ўринбосари Набил Ганжи бошчилигидаги конференцияга тайёргарлик кўриш бўйича ишчи гуруҳи аъзоларининг Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев билан учрашуви бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон ташаббуси билан ишлаб чиқилган лойиҳа БМТ томонидан мақулланди

11.12.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

14 ноябрь куни БМТ Бош Ассамблеяси 74-сессиясининг Иккинчи қўмитасида Ўзбекистон ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Марказий Осиёда барқарор туризм ва барқарор ривожланиш” лойиҳаси бир овоздан қабул қилинди, - деб хабар беради БМТнинг янгиликлар хизмати. 

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири музокаралар ўтказиш учун Ватиканга боради

11.12.2019СиёсатМанба: «Халқ сўзи»

2019 йилнинг 11-13 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Италия Республикасига ташриф буюради. Бу ҳақда ТИВ хабар берди.

Бруссель шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шерикчилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимнинг лойиҳаси бўйича музокаралар бўлиб ўтади

10.12.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 10 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Дилшод Ахатов бошчилигидаги мамлакатимизнинг турли вазирлик ва идоралари вакилларидан таркиб топган делегация Бруссель шаҳрига етиб боради.