Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро алоқалар

Президент Шавкат Мирзиёев Анқарага келди

19.02.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан 19 февраль куни ташриф билан Туркияга келди.

Энергетика вазирлиги томонидан Венгрия делегацияси билан музокаралар ўтказилди

19.02.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги раҳбарияти аъзолари 2020 йил 18 февралида Венгриянинг ташқи ишлар ва ташқи савдо вазири Пьер Сийярто бошчилигидаги делегация аъзолари билан музокаралар ўтказди.

Президент Туркияга жўнаб кетди

19.02.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан 19 февраль куни Анқарага жўнаб кетди.

Ўзбекистон-Туркия: илмий ҳамкорлик

19.02.2020ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси

2020 йил февраль ойида Туркияда Туркия жумҳуриятининг Карабук давлат университети, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи, Муқимий номидаги Қўқон давлат педагогика институти ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасининг Туркий тилли давлатлар кенгашига аъзо бўлиб кирганлиги муносабати билан “Тил ва адабиёт тадқиқотлари” мавзусида китоб нашрдан чиқди. 

“Ўзстандарт” агентлигида Tурк стандартлари институти вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

18.02.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

“Ўзстандарт” агентлиги раҳбарияти ва Tурк стандартлари институти (TSE) бош котиби ўринбосари Етхам Кая ўртасида манфаатли учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Президенти Венгрия делегациясини қабул қилди

18.02.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

18 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ўтказиш учун амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазири Петер Сийярто бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Хитой халқига ҳамдардлик ва кўрсатилган ёрдам учун Ўзбекистон Президентига миннатдорлик билдирилди

18.02.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Президенти Қирғизистонда “2019 йил одами" дея эътироф этилди

17.02.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2020 йил 17 февраль куни Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги Элчихонаси мажлислар залида Президент Шавкат Мирзиёевга “Ала-Тоо Айимдари" (“Ола-Тау хонимлари") экологик ҳаракати томонидан “2019 йил одами" унвонини берилиши муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ЮНЕСКОнинг Маданий ифодаларнинг турли хил шаклларини муҳофаза қилиш ва қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги конвенцияси иштирокчисига айланди

17.02.2020МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2020 йил 15 февраль куни Ўзбекистон Республикаси учун ЮНЕСКОнинг Маданий ифодаларнинг турли хил шаклларини муҳофаза қилиш ва қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги конвенцияси кучга кирди.

Ўзбекистон ва Россия Президентлари телефон орқали сўзлашдилар

12.02.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 февраль куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.

БМТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари доимий мувофиқлаштирувчиси билан учрашув

12.02.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

2020 йил 12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева БМТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари доимий мувофиқлаштирувчиси Хелена Фрейзер билан учрашди.

Иссиқлик таъминоти соҳасидаги илк лойиҳа

12.02.2020ЖамиятМанба: ЎзА

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигида Чирчиқ шаҳрини марказлашган иссиқлик таъминоти тизимини реконструкция қилиш ва энергия самарадорлигини ошириш лойиҳасини амалга ошириш бўйича Туркиянинг “Mimsan Endustri Kazanlari Sanayi ve Ticaret A.S.” Компанияси ҳамда Чирчиқ шаҳар “Иссиқлик таъминоти” ДУК ўртасида битими имзоланди.

Тошкентда “Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида"ги қонун қабул қилинганлигининг бир йиллигига бағишланган “давра суҳбати" бўлиб ўтди

11.02.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2020 йил 10 февраль куни Тошент давлат юридик университетида “Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида"ги қонун қабул қилинганлигининг бир йиллигига бағишланган “давра суҳбати" бўлиб ўтди.

Халқаро бирдамлик мусобақаси: бугун 4 нафар спортчимиз шоҳсупага кўтарилди

10.02.2020СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Пойтахтимизда ўтказилаётган 6-Халқаро бирдамлик мусобақасининг иккинчи куни ҳамюртларимиз учун жуда омадли якунланди.

Ўзбекистон делегацияси Туркий кенгаш ТИВК мажлисида иштирок этди

10.02.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2020 йилнинг 6 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Боку шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (Туркий кенгаш) Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг (ТИВК) навбатдан ташқари мажлисида иштирок этди.

Жаҳон банки билан ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади

07.02.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги

Давлат активларини бошқариш агентлигида Жаҳон банкининг Институционал салоҳиятни ошириш (IBL) лойиҳаси менеджери Пауло Гилерме Корреа бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

Иордания Элчиси билан учрашув

07.02.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2020 йилнинг 7 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлигининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Солиҳ Аҳмад Ал-Жаварнеҳ билан учрашди.