Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди

2021-10-08 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) барқарор ривожланиш гуруҳи бошқарувчи директори Нандита Паршад ва Марказий Осиё бўйича бошқарувчи директори Жужанна Харгитай бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

ЕТТБ вакиллари Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларнинг кўлами, суръати ва изчиллигини юқори баҳолаб, Банкнинг энергетика, инфратузилмавий ривожланиш ва бошқа устувор соҳалардаги ислоҳотларга молиявий ҳамда маслаҳат ёрдамини давом эттириш ниятини тасдиқлади.

Учрашувда ҳудудларда уй-жой коммунал хўжалиги ва инфратузилмани модернизация қилиш, транспорт соҳаси ва давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришга қаратилган ташаббусларни илгари суришга ЕТТБнинг юқори даражада жалб этилганлиги алоҳида қайд этилди.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикасида ЕТТБ техник ёрдами билан 100 МВт қувватга эга шамол электр станциясини қуриш бўйича халқаро тендернинг муваффақиятли ўтказилиши қайд этилди, унинг натижаларига кўра АCWА Power (Саудия Арабистони) ғолиб бўлди. Давлат-хусусий шериклик механизмидан муваффақиятли фойдаланиш тажрибасини таълим, жамоат транспорти, коммунал хизматлар ва қаттиқ чиқиндиларни қайта ишлаш каби бошқа соҳаларга ёйиш мақсадида ҳамкорликни давом эттиришга ўзаро тайёрлик билдирилди.

Энергетика, уй-жой коммунал хўжалиги, йўл қурилиши ва экология соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар атрофлича кўриб чиқилди. Томонлар инфратузилмавий лойиҳаларни молиялаштиришга хусусий инвестицияларни жалб этишда ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш зарурлиги юзасидан фикр алмашдилар. “Яшил шаҳарлар” дастури доирасида амалга оширилаётган ҳамда шаҳар инфратузилмасини атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш ва атмосферага чиқарилаётган углерод чиқиндиларини камайтириш мақсадида уни трансформациялашга қаратилган Самарқанд шаҳри учун электр автобуслар сотиб олиш лойиҳасига алоҳида эътибор қаратилди. Лойиҳани амалга оширишга оид масалалар ва муддатлар, шунингдек, уни жадал жорий этиш юзасидан ҳамкорлик қилиш йўллари белгилаб олинди.

Шунингдек, томонлар Хоразм ва Бухоро вилоятларида юқори кучланишли электр линияларини қуриш бўйича янги лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилдилар. Лойиҳа Ўзбекистонда давлат кафолатисиз олинган қарз эвазига амалга ошириладиган ЕТТБнинг биринчи лойиҳаси бўлади. Шу ўринда томонлар инфратузилмавий лойиҳаларга хусусий ва хорижий инвестицияларни жалб этиш имконини берадиган аралаш молиялаштиришнинг инновацион воситаларини жорий қилиш бўйича биргаликда иш олиб боришнинг долзарблигини таъкидладилар.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлигининг институционал ривожланишини ва салоҳиятини юксалтириш бўйича ҳамкорлик қилишга келишилди. Жумладан, харид тартиблари бўйича семинарлар ўтказиш ва давлат инвестицияларини бошқаришни баҳолаш йўналишида Агентликка техник ва маслаҳат ёрдами кўрсатиш мақсадида ЕТТБ томонидан эксперт гуруҳлари юборилади.

Учрашув якунида томонлар жорий лойиҳаларни сифатли амалга ошириш ҳамда стратегик шерикликнинг янги йўналишлари ва дастурларини ишлаб чиқишга қаратилган фаол ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться